Ўзбекистон
06.04.2024
1 537

“Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим бўйича талабгорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
Президент қарорида назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратиш;
Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни “маҳалла еттилиги”нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.
талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан – 33 млн сўмгача кредит ажратиш;
жойлардаги 167 та “Агромарказлар” орқали хусусий секторни жалб этган ҳолда уруғ, кўчат етказиш, минерал ўғит бериш, мини-техника ва агроном хизматлари йўлга қўйилади ҳамда етиштирилган маҳсулотни харид қилишга қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар бириктирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Оилавий тадбиркорлик учун кредит олиш тартиби қандай?
Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитни уйдан чиқмасдан онлайн олиш имкони яратилган. Айрим кредитлар учун 3-йил имтиёзли давр берилади. hudud24.uz қуйида шу ва шу каби оилавий тадбиркорлик учун кредит олиш бўйича керакли маълумотларни тақдим этади.
Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади
Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади.
Ўзбекистонда аҳолига 60 минг гектар ер тарқатилади
Бу орқали 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 миллион долларга ошириш мумкин бўлади.