Ҳуқуқ
21.09.2024
89
Буни ер участкасининг ижарачиси шартнома бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси муддати доирасида амалга ошириши керак.
Бу “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилмоқда.
Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган мазкур қонун билан Ер кодекси ҳамда бошқа қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилган ва кредит мажбурияти бажарилмаган тақдирда, кредиторлар томонидан мазкур ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда онлайн-аукцион орқали реализация қилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Сенаторлар маъқуллаган қонун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилишига хизмат қилади.
Бундан ташқари, ер участкаларининг ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қайта ижарага берилиши қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш имконини яратади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.