currencies image

12 970,19 UZS

11,06

usd

currencies image

13 572,01 UZS

25,85

eur

currencies image

142,20 UZS

0,03

ru



АсосийЯнгиликларЕр участкасини аукцион орқали сотиб олишда оиласида ногирон аъзолари бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам пули берилади

Ер участкасини аукцион орқали сотиб олишда оиласида ногирон аъзолари бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам пули берилади

Ҳуқуқ

calendar

13.02.2025

eye

341

Ер участкасини аукцион орқали сотиб олишда оиласида ногирон аъзолари бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам пули берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган "Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (37 500 000 сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

— охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

— ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

— ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.

Ариза берувчи унинг сўровномаси кўриб чиқилишининг ҳар қандай босқичида бир марталик тўлов олишни рад этиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи бир марталик тўлов олишни рад этганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

Комиссия ишчи органи ҳисобот ойининг 20-санасига қадар:

— бир марталик тўлов юзасидан сўровнома юборган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг рўйхатини шакллантиради;

— вакил томонидан мурожаат этилганда вакилликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади;

— бир марталик тўлов юзасидан мурожаат қилган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг сўровномаларини комиссияга тақдим этади.

Мардиев Хабибулло,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

20-январ 2025, 06:34
1 176

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


27-январ 2025, 12:29
1 137

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


1-феврал 2025, 11:26
1 062

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


4-феврал 2025, 06:36
775

Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.