Тармоқда нима гап?
19.05.2024
1 471

Бугун, 19 май куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раиси бўлган вертолёт Шарқий Озарбайжон ҳудудида «қаттиқ қўниш»ни амалга оширган.
Маълум қилинишича, ҳодиса Эрон пойтахти Теҳрондан 600 километр шимоли-ғарбда, Озарбайжон билан чегарадош Жолфа шаҳри яқинида юз берган. Эрон Президенти эрталаб Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан Арас чегара дарёсидаги қўшма Қизқаласи тўғонининг очилиш маросимини ўтказган. Шундан сўнг у учрашувдан қайтаётган бўлган. Президент билан вертолётда Табриздаги жума намози имоми Саййид Муҳаммад Али ал-Ҳошим ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян ҳам бўлган.
Ҳодисага ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.
Меҳр агентлигига кўра, Раисининг аҳволи яхши, у махсус кортеж автомобилида Табризга йўл олган.
.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.