Ўзбекистон
08.11.2023
1 201

Бугун, 8 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитининг тақдири давомида қисқа муддатга қуйидаги кўчаларидаги автотранспортларнинг ҳаракати вақти вақти билан чекланиб туради. 1.Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача; 2. Нукус - Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннахр кўчасигача; 3.Ойбек - Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари; 4. Ислом Каримов - Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача; 5. Шароф Рашидов - Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача; 6. Навоий - Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача; 7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача; 8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача. Эртага, 9 ноябрь куни саммит йиғилининг асосий тадбири ўтказилиши муносабати билан, И.Каримов, Бунёдкор чорраҳасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб А.Темур И.Каримов чорраҳасигача ҳаракат эрталабки 8:00 дан 18:00 қадар чекланиши режалаштирилмоқда. Ҳайдовчилар учун айланма йўллар орқали ҳаракатланиш ташкил этилган. “Ҳурматли юртдошлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунганшингизни ва йўлларда хавфсизликни таъминлаётган йпх инспекторлари талабларини аниқ бажаришингизни сўраб қоламиз”, – дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.