currencies image

12 780,14 UZS

11,84

usd

currencies image

13 980,20 UZS

19,34

eur

currencies image

133,11 UZS

1,96

ru



АсосийЯнгиликлар“Эрталаб турсам, Мессига The Best беришибди”. Мессига 2023 йилнинг “энг яхши футболчиси” соврини берилгани адолатсизлик бўлдими?

“Эрталаб турсам, Мессига The Best беришибди”. Мессига 2023 йилнинг “энг яхши футболчиси” соврини берилгани адолатсизлик бўлдими?

Тармоқда нима гап?

calendar

16.01.2024

eye

732

“Эрталаб турсам, Мессига The Best беришибди”. Мессига 2023 йилнинг “энг яхши футболчиси” соврини берилгани адолатсизлик бўлдими?

Кеча, 15 январь оқшомида Лондонда The Best FIFA Football Awards 2023 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Оқшомда бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра:

Йилнинг энг яхши мураббийи — Пеп Гвардиола

Йилнинг энг яхши дарвозабони — Эдерсон

Fair Play соврини — ирқчиликка қарши курашган Бразилия миллий жамоаси

Йилнинг энг яхши футболчиси — Месси

Аёллар футболида энг яхшилар:

Энг яхши ўйинчи — Айтана Бонмати (“Барселона” / Испания)

Энг яхши мураббий — Сарина Вигман (Англия миллий жамоаси)

Энг яхши дарвозабон — Мари Эрпс (“МЮ” / Англия)\

Йил рамзий терма жамоаси эса қуйидагича кўриниш олди:

Юқоридаги ғолибларни кўпчиликки кутган бўлсада, Мессининг бу йил ҳам “энг яхши” бўлиши кутилмаган ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Гап шундаки, тармоқларда аргентиналик футболчи бу йил ҳам ушбу совринни қўлга киритгани адолатсизлик бўлгани, мукофотга ҳаммадан кўп Холанд лойиқ экани ҳақида ёзишмоқда. Нега бу йил ҳам совринни Месси ютди? Овоз бериш жараёни қандай бўлди, ФИФА катта хато қилдими? Ким Мессини ғолиб қилди? Hudud24.uz шу каби саволларга таниқли спорт журналистлар томонидан янграган фикрларни жамлади.

Маълумот ўрнида, ўтган йили ПСЖ билан Франция чемпионлигини қўлга киритиб, сўнг “Интер Маями”га ўтган ҳужумчи 3-бор The Best мукофотини қўлга киритди. Месси соврин учун курашда Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”/ Норвегия) ва Килиан Мбаппени (ПСЖ/ Франция) ортда қолдирди.

Спорт журналисти Қаҳрамон Аслановнинг фикрига кўра, унинг Месси нега 2023 йилнинг энг яхшиси бўлганига боши қотиб қолган.

“Эрталаб турсам, Мессига The Best беришибди.

Ҳа, у the best, аммо нега 2023 йилнинг энг яхшиси бўлганига бошим қотиб қолди. “Олтин тўп” совринини тушунса бўлади, чунки у ерда 2022/23 мавсуми назарда тутилгани айтилган, жаҳон чемпионати ғолибида имконият энг кўп бўлишини аввал ҳам гувоҳ бўлганмиз.

Ёки The Best ҳам шундай ўлчовдамиди? Унда нега энг яхши дарвозабон совринида жаҳон чемпиони Мартинес йўқда, ЕЧЛ ва ЕЛ ғолиблари Эдерсон ва Буну беллашишди? Нега рамзий жамоада бирорта ҳам бошқа аргентиналик футболчи йўқ унда?

Тўғри, ФИФА совринни миллий жамоалар мураббийлари, сардорлари ва журналистларнинг овозларини тўплаб, санаб, топширади. Барибир қизиқ, Мессига нега овоз беришди?

Даврон Файзиев ҳам ўз каналида нега Мессига (иккинчи ўринга) овоз берганини тушунтирибди, аммо мен тушунмадим

Ўз навбатида, ЎФА Маркетинг ва медиа департаменти раҳбари, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев эса овоз бериш жараёни қандай кечгани ҳақида ёзган. Маълумот учун айтиш керакки, cсўровнома ФИФАга аъзо мамлакатлар терма жамоалар сардорлари (футболчилар), бош мураббийлари, ўша мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари (аъзоси) ва мухлислар ўртасида ўтказилади.

“Мессини табриклайман биринчи навбатда! У ўзига овоз бермаган, унга овоз беришган. Албатта 2023 йилда спорт принциплари бўйича Холанд муносиброқ эди. Нега натижа ундай бўлмади? Гап муддатда. Овоз бериш 14 сентябрда бошланган, ва у пайт ЖЧ эффекти сақланиб турганди. ФИФА огоҳлантиргани билан, мантиқан кўпчилик ўтган сентябрдан бунисигача масофани тасаввур қилди.

Месси эса ўша пайт Маямида ҳам актив голлар уриб турди. Қолаверса Олтин тўпни ҳам Месси олиши деярли аён эди. Соврин орадан 4 ой ўтиб январь ўртасида топшириляпти. Шуларнинг таъсири бўлди. Мен биринчи ўринга Холандни ёзгандим. Лекин юқоридаги эффект сабаб Леони ҳам учликка киритгандим. Январда овоз берганимда учлигимда бўлмасди.

Холандга бу салбий таъсир қилса керак. Манчестерда бўла туриб Лондонга келмаганидан ҳам тушунса бўлади. У йил давомида индивидуал соврин ютиш учун амалга ошириш мумкин бўлган ҳамма ишни қилди.

Айби шуки, энг зўр мавсуми икки буюклар даврининг охирига дуч келиб қолди. Бирига соврин ютқазди, бирига йил тўпурари пойгасини. Номлар катталик қилди. Ютуғи шуки, буёғига уларсиз давом этади. Агар руҳан синмаса, олади ҳали ўша олтиндан бўлган тўпниям, бестниям, бутсани ҳам.

Машҳур футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов муҳокамаларга қўшилар экан, ФИФА қўпол хатога йўл қўйганини таъкидлади. Унга кўра, ташкилот Франс футбол каби тадбир муддатини танлаган.

“Очиғини айтаман, ҳаётимда кўрган футболчиларим ичида Марадона ва Мессидек талантлисини кўрмаганман. Кўрмасам ҳам керак. Аммо бу нарса ҳақиқатга кўз юмишимга сабаб бўлолмайди.

ФИФА қўпол хатога йўл қўйди. Йўқ, совринни у ўзидан ўзи бермайди, сўров асосида ким кўп балл тўпласа, шунга беради. Унинг хатоси “Франс футбол” каби тадбир муддатини танлашда.

Эсингизда бор, Франция нашри ковид даврини ўтказиб юбориб, Левандовскига ҳаққоний совринини бермай, кейинги йилни ўтган мавсумни қўшмаган ҳолда ўртага қўйган ва Месси минбарда ноқулай аҳволда Робертдан узр сўрагандек туриб қолганди.

ФИФАдан сал бошқачароқ хато. Мундиал тугаши билан ўтказилган the best совринини беряптида, роппа роса бир йил ўтиб, ЖЧ тугаб, август ойигача ўтган ярим мавсум учун ЙИЛ ғолибини аниқлаяпти. Айни шу нарса статистикага умуман эътибор бермайдиган мураббию футболчилар тугул журналистларни ҳам чалғитиб ташлаган. Шундай бўлсада, қалам аҳлининг умумовозида Холланд пешқадам.

Сал аввал терма жамоалар мураббийлари ва футболчилари овозлари эълони чиқди. Деярли ҳаммаси Мессини биринчи ўринга қўйган. Аршавин билан суҳбатлашган рус журналистининг гапини ўқиб қолдим: “

Энг зўр ўйинчи ким деганимда, Андрей ўйланмасдан: “Месси” деди, кейин унга бу галги совринга мундиалнинг алоқаси йўқ, Қатардан кейинги ярим йил учун бериляпти, деганимда, ўйланиб қолди: йўғе, деб...”

Ҳа, футболчиларнинг деярли ҳаммаси шундай ўйлайди. Футболчи сифатида энг зўрини белгилайди-қўяди. Уларни бу масалада айблаш ноўрин. Айбдор – уларга шу шароитни қўшқўллаб тақдим этаётган сафсатабоз ФИФА. Ўнлик, бешлик, ўттизликни улашаётганда, ҳатто ном жиҳатидан Леога рақобат қиладиган футболчининг ҳам йўқлиги. Энди нега ажабланяпмиз?!

Бу нарсани олдиндан ўйлаш керак эди. Бу футболчилар рақамларга қарабам ўтиришмайди, сана, кун, мавсум қизиқмас, юраги билан белгилайди, тамом!

Энди “Олтин тўп” машмашалари бошланган бир пайтда буниси ортиқча. Мессидек даҳо учун, айниқса. Ишончим комилки, шунинг учун у келмаган. Ҳеч кимни жўнатмаган. Ҳаммасини у биздан ҳам яхши билиб турибди.

Бугунги тадбир кўпчиликка бир хулоса берди: бундан кейин уни жиддий олиб бўлмайди...

Кечаги ҳолат бўйича саволлар туғдираётган яна бир масала Месси ва Холанд учун берилган овозлар тенг келиб қолгани ва якунда Месси ютгани бўлди. Бунга спорт журналисти, Stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов ойдинлик киритиб, айнан қайси соҳа вакиллари Мессини ғолибга айлантирганини айтган.

“Месси ва Холанднинг очколари тенг бўлди. Танлов регламентига кўра, бундай ҳолатда ғолибни аниқлаш мақсадида футболчилар (терма жамоалар сардорлари) овозлари қайта кўриб чиқилади. Бунда 1-ўринда энг кўп қайд этилган футболчи ғолибликни қўлга киритади. Натижа эса: Месси 107 та ҳолатда, Холанд эса 64 овоз берувчида биринчи ўринда кўрсатилган.

Демак, Лео — ғолиб!

Хулоса, футболчилар (терма жамоалар сардорлари) ва мухлислар Лионел Мессини “The Best“ ғолибига айлантиришди

Спорт ТВ телеканали шарҳловчиси Ориф Толипов ҳам бўлиб ўтган маросим юзасидан ўз муносабатини берар экан, бундан мантиқ излашга ҳаракат қилаётганини айтган.

“Мухлислар майли, уларни тушунса бўлади. Лекин қайси мантиқ билан журналистлар ва терма жамоалар, мураббий, сардорлари Мессига овоз беришган? Ё уларга Жаҳон чемпионати инобатга олинмаслигини айтишмаганми? Хуллас, менимча The Best кўмилди.

Билмадим, кейинчалик бу соврин ўзини қандай тиклаб олади? Совринга даъвогар асосий 3 номзоддан ҳеч бири маросимга келгани йўқ. Менимча, бунақаси тарихда биринчи марта рўй берди. Ўйлашимча, бу сафарги The Best Мессининг имижига тескари ишлайди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 711

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 309

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


16-сентябр 2024, 13:10
1 491

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.


20-сентябр 2024, 13:18
1 447

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.

Мавзуга доир янгиликлар: