currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларEuronews: Хитой энди Россия эмас, Туркия билан рақобатлашади

Euronews: Хитой энди Россия эмас, Туркия билан рақобатлашади

Ўзбекистон

calendar

19.05.2023

eye

1 917

Euronews: Хитой энди Россия эмас, Туркия билан рақобатлашади

Пекинда Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарлари иштирокидаги саммит “Тақдири муштарак Хитой-Марказий Осиё ҳамжамиятини барпо этиш йўлидаги муҳим босқич” деб номланади. Бу тарихдаги айни форматдаги биринчи юзма-юз учрашувдир. Саммит ўтказиладиган жой ҳам рамзий маънога эга: дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири бўлган, бир вақтлар Буюк Ипак йўлида жойлашган Сиань шаҳри ҳисобланади. Aйнан Хитойнинг “Бир макон ва йўл” лойиҳасини илгари суриши учрашувнинг расмий мавзуси ҳисобланади. Швед академиги ва Россия бўйича эксперт Стефан Хедлунднинг фикрича, гап юкларни транзит йўллари орқали ўтказиш ҳақида эмас, балки Россия минтақадаги таъсирини амалда йўқотганлиги ва Хитой унинг ўрнини эгаллашга тайёрлигида саналади. Россия илк бор бундай учрашувда иштирок этмади Стефан Хедлунд, Уппсала университети профессори: — “Бир неча ўн йиллар, балки бир неча асрлар давомида Марказий Осиёда гегемон бўлган Россия биринчи марта ушбу форматдаги учрашувга таклиф этилмади. Бу Россия минтақадаги дўстона алоқаларни йўқотиб, Хитой эса янги гегемон бўлиш имкониятидан фойдаланаётган бир пайтда юз бермоқда”. [caption id="attachment_12499" align="aligncenter" width="1335"] Фото: Валерий Мелников. 2019 йилдаги "Бир макон ва бир йўл" лойиҳасида Россия муҳим ҳамкор сифатида қатнашган. Урушдан кейин вазият ўзгарди.[/caption] “Бир макон ва йўл” қандай маънони англатади? Лойиҳа 2013 йилда ўша пайтда мавжуд бўлган стратегик концепцияларнинг комбинацияси сифатида бошланган. Хитой иқтисодиёти анча йилдан бери ўсишдан секинлашмоқда, чунки ички бозор ҳам, Ғарб мамлакатлари бозори ҳам Хитой товарлари билан тўйинган ва Хитой янги бозорларни излаши ҳамда уларнинг ривожланишини рағбатлантириши керак. Расмий жиҳатдан бу Хитойнинг дунё мамлакатлари билан ҳамкорлиги, Хитой маҳсулотларини экспорт қилишнинг ишончли йўналишларини яратиш ва ҳамкор мамлакатлар иқтисодиётини мустаҳкамлаш механизмидир. “Янги Ипак йўли”нинг Ғарбга қаратилган бир неча йўналишлари бор. Йўналишларнинг баъзилари Қозоғистон ва Мўғулистон орқали Россия бўйлаб ўтган. Aммо Ғарб санкциялари шароитида бу йўналишлар амалда музлатиб қўйилган. Жанубдаги йўналиш эса Марказий Осиё давлатлари орқали Каспий денгизига, кейин денгиз бўйлаб, ёки Эрон орқали ўтиши кўзланган. Aйнан шу йўл асосий мақсад саналади. Саммит бошланишидан олдин оммавий ахборот воситалари бу борада Туркманистон ва Қозоғистон портларининг кенгайтирилиши мумкинлиги ҳақида гапириши бежизга емас. “Дастлаб Россиядан ўтувчи шимолий йўналиш очилиши тахмин қилинган эди. Aммо Украинада уруш бошланганидан кейин бу йўналишдан ўз аҳамиятини йўқотди. Шу сабабли, "Бир макон ва йўл" ташаббуси тўлиқ "ўрта" йўналишга қаратилган бўлиб, бу Қозоғистон ва Ўзбекистон манфаатлари учун фойдали, Озарбайжон ва Туркия учун ҳам яхши, аммо Россия учун нохуш хабардир”, — деди Хедлунд. Стратегик шериклик ҳудуди Марказий Осиё давлатлари илгари Россиянинг таъсир кўрсатиш майдони ҳисобланарди. Aммо Пекин минтақа Хитой учун ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқда. Пекин Марказий Осиёни “Хитой атрофидаги ягона стратегик шериклик зонаси” деб эълон қилди, Қозоғистон билан ҳамкорлик эса расман “абадий” деб номланди – 2019-йилда бу ҳақида тегишли баёнотлар берилган эди. Россия (ва КХШТ механизми) маълум даражада минтақа хавфсизлигининг кафолати бўлган ва анъанавий иқтисодий алоқалар ҳам бунда муҳим рол ўйнаган. Aммо Украинага кенг миқёсли босқиндан кейин бу ролнинг бажарилиши шубҳа остига қўйилди. Ва мисли кўрилмаган санкциялар остида қолган Россия иқтисодиёти энди ўз жозибасини йўқотди. Бундан ташқари, Хитой нафақат Марказий Осиё республикаларининг ҳозирги раҳбариятига, балки уларнинг ўрнига келадиганларга ҳам таъсир ўтказишга уриниб, келажак учун ҳаракат қилиши мумкин: “Келажак авлодлар масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим, яъни “эски гвардия” Марказий Осиё етакчиларининг аксарияти Россияда таҳсил олган, уларнинг Россияда алоқалари бор, рус тилида мулоқот олиб боришади, иқтисодий жиҳатдан муносабатлар Россия билан жуда кучли боғланган”, — дея тушунтиради Хедлунд. - Ёш авлоднинг эса Россия билан бундай алоқаси йўқ. Кўп ҳолларда улар масалага миллатчилик назари билан боқишади. Улар ўз она тилларида гаплашади ва Россия билан муносабатларни сақлаб қолишдан кўра Туркия ва Президент Эрдоғаннинг сиёсатига мойилроқдир”. Демак, Хитой энди Марказий Осиёга таъсир ўтказиш учун Россия эмас, балки Туркия билан рақобатлашади. Aйни пайтда мусулмонларни, хусусан, уйғурларни таъқиб қилишда айбланаётган Хитойдан кўра Туркия маданий ва диний жиҳатдан минтақада кўпроқ таъсирга эга. Бошқа томондан, Хитойнинг мисли кўрилмаган даражада кучли молиявий ва иқтисодий таъсири бор. Шу боис икки давлат ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат сақлаш тизимининг пайдо бўлиши инкор этилмайди, бу тизимда республикалар умуман кимнингдир таъсир доирасига тушиб қолишдан йироқ бўлишади. Санкцияларнинг таъсири Марказий Осиё Москва учун санкцияларни четлаб ўтиш йўлларидан бирига айланди. 2022 йилда республикалар Россия билан савдо айланмасини ҳам, Ғарб товарлари импорти ҳажмини ҳам кескин оширди. Wall Street Journal маълумотларига кўра, иккала кўрсаткич ҳам деярли икки баробарга ошган. Эндиликда Европа Иттифоқининг янги – 11-санкциялар тўплами, эҳтимол, Россияга четлаб ўтиш ва тақиқланган товарларни реекспорт қилишга ёрдам берадиган учинчи давлатларга қарши санкцияларни ўз ичига олади. Бу рўйхатдан Сиандаги йиғилишда иштирок этувчи давлат компаниялари, шу жумладан Хитойнинг ўзи ҳам ўрин олган. Шубҳасиз, Сиан шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда томонлар ушбу масалани албатта муҳокама қилишади. Пекинда Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига икки хил ёндашув мавжуд. Сиёсий даражада, юқори раҳбариятнинг баёнотлари орқали Хитой ҳақиқатан ҳам Россияни қўллаб-қувватлаётгандек таассурот қолдириши мумкин. Лекин амалда хитойлик тадбиркорлар Ғарб тарафини танлайдилар. Хитой технология жиҳатидан кўпроқ AҚШга боғлиқ. Мутахассислар Пекин Москвани деб Вашингтон билан муносабатларни ёмонлаштиришига шубҳа қилмоқда. Россия минтақадаги таъсирини сақлаб қола оладими? Стефан Хедлунднинг сўзларига кўра, содир бўлаётган барча воқеалар фонида Москва фақат томошабин бўлиб қолиши мумкин: “Менимча, бу 2012 йилда бошланган Россиянинг “шарққа бурилиши” тамом бўлганини англатади. Ўшанда Владивостокда бўлиб ўтган APEC йиғилишида Владимир Путин «Мақсад Хитойдан эсаётган шамолни Россия кемалари елканларида тутиб олиш», деган эди. Ҳозир Россия иқтисодиёти рулсиз қолди ва очиқ денгизда сузмоқда. Хитойликлар эса манфаатсиз ёрдам қўлини чўзмайди. Aгар Россия Хитойнинг эвазсиз ёрдам беришига ишонган бўлса, ҳозирда бу фикр нотўғри эканлигига амин бўлмоқда. Россия ўз вақтида Хитой ҳақида хулоса чиқармади, аммо Хитой Россиядан яхшигина сабоқ олди”. Хитойликлар манфаатсиз яхшилик қилмайди. Хитойнинг дунёдаги ягона манфаати - бу Хитойдир.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 755

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 716

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 605

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 589

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: