Ўзбекистон
16.04.2024
1 802

Ўзбекистон элчихонаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари билан биргаликда Россия ҳудудида қонуний вакиллари (ота-оналари) бўлмаган 17 нафар вояга етмаган болаларни Ватанга қайтарди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, элчихона томонидан болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Ўзбекистонга қайтарилган барча вояга етмаган болалар яқин қариндошларига ёки мамлакатдаги махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади
Оромгоҳларда янги бинолар қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Болага телефонни қачон ва қанча вақтга бериш мумкин: 5 та муҳим саволга жавоб
Ота оналардан: “Болаларга телефон бериш керакми ё йўқми?” деб сўраш бефойда, чунки жавоб қандай бўлишидан қатъи назар, барибир бир куни бола гаджетни қўлига олади ва ундан фойдаланади. Ушбу мақолада “болага қачондан телефон бериш мумкин”, “қанча вақт фойдаланса бўлади?”, “нима кўриш мумкин?” каби муҳим саволларга жавоб берилади.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.