currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларЕвро–2024: бошланаётган футбол байрами ҳақида 7 қизиқ факт

Евро–2024: бошланаётган футбол байрами ҳақида 7 қизиқ факт

Life Style

calendar

14.06.2024

eye

210

Евро–2024: бошланаётган футбол байрами ҳақида 7 қизиқ факт

Бугун Германияда футбол бўйича Европа чемпионати бошалнади ва 14 июлгача давом этади. Hudud24.uz миллионлар орзиқиб кутган ушбу футбол байрами ҳақида қизиқарли фактларни жамлади.

1. Болалар танлаган тимсол

Футбол бўйича Европа чемпионатлари тарихида илк бор турнир тимсоли сифатида айиқ танланди. Унинг исми Алберт. Уни ўтган йили европалик мактаб ўқувчилари “Мактабда футбол” лойиҳаси доирасида ўзлари танлашди. Айиқча Алберт болалар орасида кенг тарқалган ва энг севимли бўлган юмшоқ айиқчалар вакили сифатида Евро-2024 ни тамсил этади. Қолаверса, Германия пойтахти Берлин номидаги Bär немисча айиқ дегани. Германияда ўтган Евро–1988 нинг тимсоли қуёнча Берни бўлган эди.

 

2. Ёш бўйича рекордлар

Ҳозирча терма жамоалар таркибида энг ёш футболчи сифатида Испания термасининг ҳужумчиси Ламин Ямал бўлиб турибди. “Барселона” тарбияланувчиси ўтган мавсумларда жуда яхши ўйин кўрсатди, кўп марта Леонел Мессига қиёсланди. У ҳам Месси каби катта тезликда югуради, юқори самарадорлик кўрсатиб келмоқда. Евро – 2024 га ариза топширилганида Ямалнинг ёши 16 ёшу 377 кун деб қайд этилганди. Агар у майдонга тушса, чемпионат тарихидаги энг ёш ўйинчи бўлади. Ҳозирча бу рекорд 2020 йили Полша термаси таркибида майдонга тушган Каспер Козловскийга тегишли, ўшанда у 17 ёшу 246 кунлик эди. Агар Ямал тўп урса, яна бир рекордни янгилайди. Ҳозирча Еврочемпионат тарихида энг ёш тўп муаллифи швейцариялик Йохан Фонлантен бўлиб, у 18 ёшу 141 кунлигида (Евро – 2004) тўп урган.

3. Роналду тарихни қайта ёзади

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ўзининг қатор дунёвий рекордларини янгилаши кутилмоқда. Роналду Европа чемпионатида 6 марта иштирок этган ягона ўйинчи сифатида тарихга кириб бўлди. Шунингдек, у Европа чемпионати майдонларида энг кўп ўйнаган (2153 дақиқа) ва сардор сифатида энг кўп майдонга тушган (16 та матч) рекордчидир. Албатта, у турнирлар тарихидаги энг яхши тўпурар, унинг ҳисобида 14 та гол бор, у ўзи иштирок этган ҳар бир чемпионатда гол урган. Евро – 2024 унга бу рекордларни янгилаш учун яна бир имконият бермоқда.

 

 

4. Кимлар ўйнайди?

Гуруҳлар таркиби:

A гуруҳ:

Германия,

Швейцария,

Шотландия,

Венгрия.

В гуруҳ:

Италия,

Хорватия,

Испания,

Албания.

C гуруҳ:

Словения,

Дания,

Англия,

Сербия.

D гуруҳ:

Франция,

Нидерландлар,

Польша,

Австрия.

Е гуруҳ:

Руминия,

Бельгия,

Словакия,

Украина.

F гуруҳ:

Чехия,

Турция,

Португалия,

Грузия.

 

5. Асосий фаворитлар

Тўртта терма жамоа чемпионликка асосийдаъвогар сифатида кўрилмоқда: Италия, Англия, Франция, Германия.

Италия амалдаги чемпион, бироқ ўтган уч йилда жамоа таркиби бироз сусайгани кузатилмоқда. 

Таркибида Жуд Беллингем, Харри Кейн ва Фил Фоден бўлган Англия термаси ростан ҳам кучли. Лекин кучли ҳужумчиларга эга бўлгани ҳолда Англия ҳужумкор футболга иштиёқ кўрсамаяпти. Мураббий Гарет Саутгейт кўпинча ўйинни ҳимоявий шаклда қуради, гарчи ишқибозларга бу ёқмаса ҳам.

Франция терма жамоаси таркиби ҳам муҳташам: Европанинг энг кучли дарвозабонларидан Майк Менен, ҳимоячилар Вилям Салиба, Жул Кунде, Тео Эрнандес, ҳужумчилар Килианн Мбаппе, Антуан Гризман ва Маркус Тюрам. Қатардаги Жаҳон чемпионатида салкам чемпион бўлай деган жамоани ҳамон ўша мураббий Дидье Дешам бошқармоқда ва у бу гал Францияни Европа чемпиони қилишга қатъий бел боғлаган.

Германия термасига эса ўз уйида ҳатто деворлар ҳам ёрдам беради. Улар чемпион бўлишга қаттиқ иштиёқманд, чунки жамоа 2014 йилдан бери катта турнирларда айтарлик муваффақият қозона олмаяпти. Уйида ўтаётган Европа чемпионати немислар учун катта имконият. Жамоани ёш мутахассис Юлиан Негелсман бошқаради. Таркиб эса аъло: Тони Кросс, Мануэль Нойер, Илкай Гундўған, Жамол Мусиала, Антонио Рудигер ва Флориан Вирс.

Портагулияда Криштиану Роналдудан ташқари кучи дарвозабон Рубен Диаш ҳам бор. Евро – 2024 саралаш танловида саккиз ўйинни ғалаба билан якунлаган жамоа чемпионликка кучли даъвоси борлигини ҳаммага кўрсатиб қўйди.

6. Ким учундир бу охирги чемпионат

Ветеранлар сўнгги юлдузли онларига яқинлашмоқдалар.

Криштиану Рональду 39 га чиқди. У футболдаги карьерасини қайси нуқтада якунлашидан қатъи назар, ҳурмат ва ҳайратга лойиқ инсон. Бу сафар қандай ўйин кўрсатмасин,биз Роналду иштирокидаги сўнгги топ-турнирни иштиёқ билан кузатамиз. Ва бошқа бунақаси бўлмайди...

Лука Модрич 38 ёшда. Терма жамоа таркибида у асосий фигура, супермия, қарорлар қабул қилиш маркази ва энг обрўли шахс бўлиши кутилмоқда. Евро – 2024 унинг учун ҳам катта эҳтимол билан охирги еврочемпионат бўлади. Афсонага омад тилаймиз.

Мануэл Нойер – бутун бошли авлод учун янги стандартларни жорий қилган афсонавий дарвозабон 38 га чиқди. Bild нашри маълумотларига кўра, у ҳам Евро – 2024 дан кейин терма жамоани тарк этади.

Полша термасининг тарихий ҳужумчиси Роберт Левандовский 35 ёшга тўлди. Ўз позициясида истисно даражада ноёб ўйинчи. Одатда, Польша термасининг муваффақияти Левандовскийнинг нақадар жисмоний формада эканига тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. Аммо сўнгги йилларда турли жароҳатлар сабабли унинг ўйини сустлашган.

 

7. Ақлли тўп

Бу чемпионатнинг тўпи ростан ҳам жуда ақлли. Евро – 2024 нинг расмий тўпи Fussballliebe  деб номланади (немисчадан “футболга муҳаббат” деб таржима қилинади). Евро – 2024 да илк маротаба Аdidas Connected Ball технологияси ишлатилмоқда. Технология тўпнинг ҳар бир ҳаракатини мутлақ ва сўзсиз тушунишга қодир. Adidas нинг ақлли тўпига махсус чип ўрнатилган бўлиб, у тўпнинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб боришга имкон беради. Чип маълумотларни махсус камераларга узатади ва сунъий интеллект у маълумотлар асосида 3 ўлчамли моделни яратади. Бу ҳакамларга тез ва тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 485

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 763

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 749

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 432

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.