currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЕвропарламент 10 минг евродан ортиқ нақд пул тўловларини тақиқлади

Европарламент 10 минг евродан ортиқ нақд пул тўловларини тақиқлади

#NoComment

calendar

25.04.2024

eye

132

Европарламент 10 минг евродан ортиқ нақд пул тўловларини тақиқлади

Пул ювишга қарши кураш чора-тадбирлари доирасида Европа парламенти 10 минг евродан ортиқ нақд пул тўловларини тақиқлаш учун овоз берди.

Хабарга кўра, 24 апрель куни Европарламент депутатлари миллий қонунчиликдаги бўшлиқларни ёпиш учун мўлжалланган пул ювишга қарши умумевропа қоидаларини жорий этишни қўллаб-қувватладилар.

Йирик нақд пул операцияларини тақиқлашдан ташқари, янги қоидалар ҳашаматли товарлар сотувчилардан ўз мижозларининг шахсини текширишни ва шубҳали операциялар ҳақида ҳокимиятга хабар беришни талаб қилади. Қоидаларнинг қатъийлаштирилиши, жумладан, заргарлик буюмлари, ҳашаматли автомобиллар, шахсий самолётлар ва яхталар савдосига таъсир қилади.

Бундан ташқари, расмийлар криптовалюталар билан операцияларни ва 50 миллион евродан ортиқ активлари бўлган ўта бой одамларнинг банк оператсияцларини синчковлик билан кузатишни талаб қилган. Аксияларнинг камида тўртдан бирига эга бўлган компания эгалари бутун Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтишлари керак. Бу чоралар, хусусан, россиялик олигархларни Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиш имкониятидан маҳрум этишга қаратилган.

Янги қоида 2029-йилда кучга кириши керак. Мувофиқлик учун жавобгарлик штаб-квартираси Франкфурт-Майнда жойлашган янги Европа Пул ювишга қарши кураш бошқармаси (АМЛА) билан келишилган ҳолда миллий ҳокимият органларига юкланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 014

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 778

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 040

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 512

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.