Ҳуқуқ
11.10.2024
52
“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази (Марказ) ташкил этилади.
Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида қобилиятли ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш белгиланди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан:
➖нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади;
➖асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.
2025 йил 1 декабргача:
🔸халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалари натижаларининг доимий статистикасини юритиш, онлайн фан олимпиадаларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда олимпиадалар иштирокчиларининг маълумотлар базасини шакллантириш имконини берувчи электрон платформа яратилади;
🔸Ўзбекистонда ўтказиладиган буюк алломалар номи билан аталадиган халқаро фан олимпиадалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириладиган, маҳаллий ва хорижий ўқувчиларнинг ушбу олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишларини таъминлайдиган махсус сайт ишга туширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?
Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.
Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?
Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.