Тармоқда нима гап?
11.11.2023
2 318
© Фото: hudud24.uzБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Ўзенергоинспекция” вилоят бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон туманида яшовчи Р.Ю. “Қ.” МФЙда ҳудудидаги фуқаро М.А. уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.
Тошкент вилоятида 3 та истеъмолчи 700 млн. сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Самарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Андижонда газ нархини сунъий оширган “заправка” фаолияти вақтинча тўхтатилди
Ушбу АГТКШ огоҳлантириш берилишига қарамасдан, 1 метр куб сиқилган газни 3600 сўмдан сотаётгани аниқланди.
Ўтган ойда газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 111 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Сентябрь ойида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.