currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЭкстремизм ва тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Экстремизм ва тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ҳуқуқ

calendar

04.11.2026

eye

20

Экстремизм ва тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ғояларни тарғиб қилиш, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш ҳамда уларнинг рамзий белгиларини тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

Тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди

Жиноят кодексининг 244¹, 244² ва 246-моддалари диспозицияси ҳамда санкцияларига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Мазкур ўзгартиришлар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш билан боғлиқ қилмишлар учун жиноий жавобгарлик чораларини кучайтиришга қаратилган.

Экстремистик мазмундаги материалларни тарқатиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қир­ғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган, шунингдек, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Шунингдек, экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг атрибутлари ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш учун ҳам маъмурий жавобгарлик назарда тутилди.

Бундай ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқбузарлик ашёсини мусодара қилган ҳолда:

фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача;

мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солиш;

ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилиши белгиланди.

«Диний экстремизм» атамаси «экстремизм» тушунчасига алмаштирилди

Қонунчиликдаги яна бир муҳим ўзгариш шундан иборатки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қўлланилган «диний экстремизм» сўзлари «экстремизм» сўзи билан алмаштирилди.

Ушбу ўзгартиш ҳуқуқий нормаларда экстремизм тушунчасини кенгроқ ифодалаш ва атамаларни бирхиллаштиришга қаратилган.

Умуман олганда, киритилган ўзгартиришлар экстремистик ва террорчилик фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тақиқланган ташкилотлар таъсирига қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Улашиш: