currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларФарғонада Хитой электромобиллари ишлаб чиқарилади

Фарғонада Хитой электромобиллари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон

calendar

20.06.2024

eye

156

Фарғонада Хитой электромобиллари ишлаб чиқарилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида China Xiaou Group компанияси билан музокаралар ўтказилиб, Фарғона вилояти ҳудудида 3 босқичда 1,5 миллиард доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

China Xiaou Group раҳбари Хуан Хе билан ўтказилган музокаралар давомида ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичида 50 миллион доллар инвестиция ҳисобига йиғиш, бўяш, созлаш линияларини йўлга қўйиб, йилига 60 мингта газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар ҳамда махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилиши белгиланди. Иккинчи босқичда 350 миллион доллар ва учинчи босқичда 1,1 миллиард доллар инвестиция йўналтирилиб, бутловчи қисмларнинг кўпи маҳаллийлаштирилиши ҳамда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сони 110 мингтага етказилиши кўзда тутилган. Лойиҳа 5 йил давомида тўла якунланиши режалаштирилган.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги делегация Чжэньцзян шаҳрида жойлашган, China Xiaou Group компаниясининг ҳамкори ҳисобланган BAIC Bluepark Magna Automobile заводида ҳам бўлиб, электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Янги автомобиль моделларини ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқ этишга ихтисослашган ушбу корхонада асосан Arcfox, шунингдек, BJEV ҳамда Huawei технологиялари қўлланилган Stelato моделларида йилига 150 мингдан зиёд электромобиллар ҳам ишлаб чиқарилади.

China Xiaou Group раҳбари Хуан Хе Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган инвестицион лойиҳа доирасида йўлга қўйиладиган технологик жараёнларни BAIC Bluepark Magna Automobile корхонаси мисолида таништирди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 913

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 129

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 001

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: