currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларФарғонада Nexia-3 ва Tracker тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Фарғонада Nexia-3 ва Tracker тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон

calendar

04.01.2024

eye

1 261

Фарғонада Nexia-3 ва Tracker тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида Nexia-3 ва Tracker машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса кеча, 3 январь куни соат 19:40 ларда содир бўлган.

Фарғона-Чимён 4P-146 автомобиль йўлининг Фарғона тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида Nexia-3 иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиққан ва асосий йўлдан келаётган Tracker машинасига урилган.

Оқибатда, Nexia-3 машинасида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: