Ўзбекистон
06.09.2023
1 455

Фарғонадаги 26-сонли умумтаълим мактабида “Мадад” ННТ томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида болалар учун йўл-ҳаракати қоидалари ўқув майдончаси фойдаланишга топширилди. Лойиҳа Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.
Ҳозирда ушбу майдончада йўл ҳаракатининг бевосита иштирокчиси ҳисобланган ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари ўргатилмоқда.
Ўқув майдончасига асфальт қопламаси ётқизилган, унга йўл-ҳаракатларини тартибга солувчи йўл белгилари чизилиб, светофорлар ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шу билан бирга, йўловчилар учун жамоат транспортлари тўхтаб ўтишига мўлжалланган намунадаги бекат, йўл ҳаракатларини тартибга солувчи турли йўл белгилари ўрнатилди.

Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Энди йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид жарималарга қарши онлайн шикоят қилиш мумкин
Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Қонунларда пиёдалар қанчалик ҳимояланган? Муҳим 10 қоида
Пиёда – йўл ҳаракатининг муҳим қатнашчиси. Йўлларда тартибли ҳаракатни шакллантириш мақсадида қонунчиликда пиёдалар учун бир қатор ҳуқуқлар берилган. Hudud24.uz қуйидаги мақолада пиёдалар учун назарда тутилган ҳуқуқлар тўғрисида батафсил маълумот беради.
Дарс қолдирадиган ўқувчиларнинг уйига “Огоҳлантириш хати” юборилади
Фарзандини мактабга боришини таъминламаган ота-оналарга МЖтКнинг 47-моддасига асосан чора кўрилади.
Ҳайдовчига нималар тақиқланади? 7 та муҳим маълумот