Ўзбекистон
29.01.2024
474
Фирибгарликда айбланиб Туркияда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона хабар берди.
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2016 йилдан буён Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган,1957 й. т. Рита Ҳалилова жорий йилнинг 13 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эди.
23- январь куни Рита Ҳалилова Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралаган.
Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.
Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:
БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (15 млн сўмдан 30 млн сўмгача) миқдорда жарима;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.
Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:
БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (30 млн сўмдан 90 млн сўмгача) миқдорда жарима;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса:
БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (90 млн сўмдан 120 млн сўмгача) миқдорда жарима;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:
БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 млн сўмдан 180 млн сўмгача) миқдорда жарима;
8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Иккита ҳудудда $4 минг эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Уларга фирибгарлик ва пора бериш билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Тошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
Улар ЖКнинг 168-моддаси билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган.