Ўзбекистон
22.01.2024
810
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.А. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 18,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. фуқаро Т.У.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли Поп туман темир йўл корхонасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бу каби ҳолатлар кузатилганда қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланиши мумкин?
Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)га кўра, Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) анча миқдорда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;
г) ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Айирбошлаш шартномасини тузиш тартиби қандай?
Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркиядан депортация қилинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
У 2016 йилдан буён Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувда бўлган.
Тошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
Улар ЖКнинг 168-моддаси билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган.