currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларФҲДЁ тизимида 60 миллиондан ортиқ қоғоз шаклидаги далолатнома ёзувлари рақамлаштирилди

ФҲДЁ тизимида 60 миллиондан ортиқ қоғоз шаклидаги далолатнома ёзувлари рақамлаштирилди

Ўзбекистон

calendar

30.04.2024

eye

123

ФҲДЁ тизимида 60 миллиондан ортиқ қоғоз шаклидаги далолатнома ёзувлари рақамлаштирилди

Адлия вазирлиги тизимида архив ҳужжатларини рақамлаштириш орқали давлат хизматлари янада қулай ва оворагарчиликларсиз кўрсатилмоқда.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ)  органларида сақланаётган 60 миллиондан ортиқ қоғоз шаклидаги далолатнома ёзувлари рақамлаштирилди ва ахборот тизимларига киритилди.  

8 миллиондан ортиқ оила таркиби шакллантирилди. Уларни фуқароларга тегишли бўлган Жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га тўлиқ бириктириш чоралари кўрилмоқда.  

Натижада ўртача хизмат кўрсатиш вақтини 12 дақиқадан 5-7 дақиқагача қисқартиришга эришилди.  

Фуқаролар томонидан айрим ваколатли ташкилотларга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ахборот тизими орқали олиниши йўлга қўйилди. Бунинг натижасида эса 2023 йилда 20 тоннадан ортиқ қоғоз ҳамда 21 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тежалди. 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали туғилганлик ҳақида бирламчи ва такрорий гувоҳномалар олиш учун онлайн ариза юбориш ва натижаси юзасидан гувоҳномаларни почта орқали яшаш манзилига етказиб бериш хизматлари жорий қилинди.  

Мазкур хизматлар фуқароларга кўплаб қулайлик ва имкониятлар яратганини инобатга олган ҳолда бошқа турдаги гувоҳномаларни олиш учун ҳам ЯИДХП орқали онлайн аризалар бериш имкониятларини яратиш режалаштирилган.  

Шунингдек, ФҲДЁ органлари томонидан 5 та хизматни тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилди. Жорий йилда 15 мингдан ортиқ хизмат белгиланган муддатлардан олдин кўрсатилиши таъминланди.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 998

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 761

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 031

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 508

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.