currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларФранцияда талабдан юқори миқдорда замонавий либос ишлаб чиқарганлик учун жарима қўлланади

Францияда талабдан юқори миқдорда замонавий либос ишлаб чиқарганлик учун жарима қўлланади

#NoComment

calendar

20.03.2024

eye

95

Францияда талабдан юқори миқдорда замонавий либос ишлаб чиқарганлик учун жарима қўлланади

Франция парламентининг қуйи палатаси кийим-кечак брендларига маҳсулотларни талабдан юқори миқдорда ишлаб чиқариш учун жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Шу тариқа, расмийлар тезкор моданинг атроф-муҳитга салбий таъсирини компенсация қилмоқчи.

Франция парламентининг қуйи палатаси ўтган ҳафта Хитойнинг Shein каби компаниялар томонидан сотиладиган мода маҳсулотларини ўта тез ишлаб чиқаришга жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб ёзади Reuters.

Шу тариқа, француз ҳукумати тезкор моданинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олишни истайди.

Қонун лойиҳасида 2030 йилгача ҳар бир кийим учун жарима миқдорини босқичма-босқич ошириб, 10 еврогача ошириш, шунингдек, бундай маҳсулотларни реклама қилишни тақиқлаш назарда тутилган.

Қонун лойиҳасига барча депутатлар бир овоздан овоз беришди. Энди у Сенат томонидан тасдиқланиши керак.

Аввалроқ Франция атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳам Европа Иттифоқига тўқимачилик чиқиндиларининг ёмонлашиб бораётган муаммосини ҳал қилиш учун фойдаланилган кийим экспортини тақиқлашни таклиф қилган эди.

Ўтган ёзда Франция ҳукумати кийими ёки пояфзалини таъмирлаш учун олиб кетган одамларга бонуслар тўлашини эълон қилган эди. Тўлов миқдори 6 евродан 25 еврогача ўзгаради. Чиқиндиларни камайтиришга қаратилган акция беш йил давом этади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) ва Эллен МакАртур жамғармасининг 2019 йилдаги статистик маълумотларига кўра, мода саноати йиллик глобал карбонат ангидрид чиқиндиларининг 10 фоизини ташкил этган - бу барча халқаро рейслар ва юк ташишлар эмиссиясидан кўпроқдир.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 199

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 330

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 561

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.