Ҳуқуқ
11.02.2025
457

Қонун ва қонуности ҳужжатлари дейилганда нима тушунилади? “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонуности ҳужжатларидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасига кўра ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Қонун ҳужжатларини расмий эълон қилиш бу — “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 39-моддасида рўйхати келтирилган манбаларда белгиланган тартибда ахборот тарқатиш усулидир.
Шунингдек “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасида белгиланган тартибга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир. Ушбу қонундаги бундай талабнинг мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган Конституция ва қонуннинг устунлиги принципини амалда қўлланишини таъминлашнинг бир усулидир.
Юқорида келтирилган асосларга кўра Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросига эълон қилинмаган ҳар қандай турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида мажбуриятлар юклатилиши мумкин эмаслиги аниқлашади. Демак, ҳар қандай эълон қилинмаган умуммажбурий давлат кўрсатмаларини акс эттирган ва фуқароларга қўшимча талаблар, мажбуриятлар ва ортиқча тўловларни ёки ҳаракатларни белгиловчи ҳужжатлар Конституция ва “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига зиддир ва фуқаролар шу турдаги ҳужжатларда белгиланган талабларни бажармасликка ҳақлидирлар.
Улуғбек Уролов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.