Содда талқин
04.12.2025
339

1. Электрон идентификация қайси органлар томонидан амалга оширилади?
Фуқароларни жамоат жойларида электрон идентификация қилиш ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан амалга оширилади.
2. Фуқаролар қайси тизим орқали идентификация қилинади?
“Е-патруль” тизими орқали
3. Қандай ҳолларда ходимлар фуқароларни тўхтатиб, уларнинг шахсини аниқлаши мумкин?
Ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
— шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
— шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
— қонунга мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.
4. Қандай ҳолатларда фуқаро шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади?
Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:
— унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
— қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
— шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
— жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этаётганда ушланган ҳолларда.
5. Бодикамералар орқали олинган аудио, видео ёзувлар қанча муддат сақланади?
Аудио, видео ёзувлар қуйидаги муддатларда сақланади:
Наргиза Шарипова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Меҳнат кодексида таътилга оид нормаларнинг мазмуни: 5 муҳим саволга жавоб
Ҳар йилги меҳнат таътили иш ўрни ва иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда берилади.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.