Ўзбекистон
05.02.2026
83

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият даражасига кўтариш замонавий демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг фундаментал шартларидан бири ҳисобланади.
Фуқаролик ҳуқуқи тизимида шахснинг ҳуқуқ субъекти сифатидаги иштироки ва унинг ҳуқуқий мақоми тўғридан-тўғри ҳуқуқий лаёқат институти билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида инсоннинг шаъни, қадр-қиммати ва ажралмас ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши белгилаб қўйилган бўлиб, бу жараёнда фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати ҳуқуқий муносабатларнинг пойдевори вазифасини ўтайди.
Фуқаролик ҳуқуқий лаёқати — бу жинси, ирқи, миллати, диний эътиқоди ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва бурчларни ўз зиммасига олиш борасидаги тенг имкониятидир. Мазкур институт шахсга туғилганидан бошлаб вафот этгунига қадар ҳамроҳлик қилувчи турғун ҳуқуқий хусусият бўлиб, у инсоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётда тўлақонли иштирок этишини таъминлайди.
Барча фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади.
Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди.
Фуқаролар:
— мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари;
—мол-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари;
—тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан ҳамда қонунда тақиқлаб қўйилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари;
— ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари;
— юридик шахслар ташкил этишлари;
— битимлар тузишлари ва мажбуриятларда иштирок этишлари;
— етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари;
— машғулот турини ва яшаш жойини танлашлари;
— фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтиронинг, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.