Ўзбекистон
24.11.2025
25

Кўпчилк қариндош бўлмаган фуқароларни пропискадан (доимий рўйхатдан) чиқаришда турли муаммоларга дуч келади ва қаерга мурожаат қилишни билмайди. Бу учун қандай хужжатлар кераклиги, нималар қилиши лозимлигини сўраб бизга кўплаб мурожаатлар келади. Мазкур постда фуқарони доимий рўйхатдан чиқариш тартибини тушунтириб ўтамиз.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига асосан Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан бекор қилинади:
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда;
— мулкдорнинг аризасига кўра — турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахслар (ушбу шахсларнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгиланган ҳолатлар ёки тарафлар ўртасида бошқача келишув мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар;
— мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
— суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
— фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда;
— сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
— умрбод озодликдан маҳрум қилинганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
— фуқаро вафот этганда — ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.
Қандай ҳолатларда жазони нисбатан енгилроқ жазога алмаштириш мумкин?
Жиноят кодексининг 74-моддасида Озодликдан маҳрум етилган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкин дея белгилаб қўйилган.