currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФутбол. “Барселона” 10 дақиқада 3 та гол уриб ғалабани илиб кетди 

Футбол. “Барселона” 10 дақиқада 3 та гол уриб ғалабани илиб кетди 

Ўзбекистон

calendar

24.09.2023

eye

619

Футбол. “Барселона” 10 дақиқада 3 та гол уриб ғалабани илиб кетди 

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида “Барселона” “Селта”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Ёрген Ларсен ҳисобни очди. Биринчи бўлимда меҳмонлар гол киритиб, танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда “Селта” яна гол риб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Ҳаммаси шундан сўнг, бошланди. 80-дақиқадан сўнг каталонияликлар кетма-кет 3 та гол уришга муваффақ бўлишди. Дастлаб, 81-дақиқада Левандовски ҳисобни қисқартирган бўлса, 85-дақиқада яна полшалик ҳужумчи ўз голи билан мувозанатни тиклади. 89-дақиқада эса Жоау Канселу “кўк-анорранглилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, Хави шогирдлари учрашув охирида суперкамбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди. Ла Лига, 6-тур 23 сентябрь, шанба “Барселона” – “Селта” 3:2 Голлар: 0:1 – 19 Ларсен, 0:2 – 76 Дувикас, 1:2 – 81 Левандовски, 2:2 – 85 Левандовски, 3:2 – 89 Жоау Канселу.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
15-январ 2024, 05:06
604

Футбол. “Реал” “Барса”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Суперкубоги ғолиби бўлди

Саудияда бўлиб ўтган Эл-Класикода Винисиус Жуниор ҳет-трик қайд этган бўлса, Араухо қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

cover image
28-октябр 2023, 16:38
689

Футбол. “Барселона” “Реал”га аламли тарзда мағлуб бўлди 

Ла Лига 11-тури доирасида ўтказилган илк Эл-класикода Мадрид клуби сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетди. 

cover image
29-апрел 2024, 16:06
1 655

Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади

Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.

cover image
17-апрел 2024, 06:15
1 254

Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди

Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади.