currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФутбол. “Реал” “Барса”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Суперкубоги ғолиби бўлди

Футбол. “Реал” “Барса”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Суперкубоги ғолиби бўлди

Life Style

calendar

15.01.2024

eye

602

Футбол. “Реал” “Барса”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Суперкубоги ғолиби бўлди

Испания Суперкубоги финали доирасида “Реал Мадрид” “Барселона”га қарши майдонга тушди.

Ар-Риёдда ўтган Эл-Класикода Мадрид клуби 10-дақиқага келиб, Винисиуснинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Левандовски ўз голи билан фарқни қисқартирди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Винициус учинчи голни киритди.

Иккинчи таймда Родриго 64-дақиқадаги голи билан финалга рамзий нуқтани қўйди – 4:1.

Шу тариқа, Мадрид клуби ўз тарихида 13 марта ушбу совринга эга чиқди.

Бу борада пешқадам “Барса” ҳисобланади. Каталония клуби 14та карра Испания Суперкубоги соҳибига айланган.

Испания Суперкубоги. Финал

“Реал Мадрид” – “Барселона” 4:1

Голлар: 1:0 – 7ʼ Винициус Жуниор, 2:0 – 10ʼ Винициус Жуниор, 2:1 – 33ʼ Левандовски, 3:1 – 39ʼ, пенальти Винициус Жуниор, 4:1 – 64ʼ Родриго.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: