currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларФутбол бўйича маҳаллалар ўртасида “Маҳалла лигаси” ўтказилади

Футбол бўйича маҳаллалар ўртасида “Маҳалла лигаси” ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

21.03.2024

eye

190

Футбол бўйича маҳаллалар ўртасида “Маҳалла лигаси” ўтказилади

Футбол бўйича маҳалла терма жамоалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ўтказилади. Бунга оид маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади.

Қуйидагилар:

ҳар йили 1 январгача маҳаллаларда ўтказиладиган футбол мусобақалари, чемпионат ва турнирларнинг алоҳида йиллик календарь режаси тасдиқлаб борилади;

маҳалла терма жамоаларининг 12–15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ва 16–30 ёш тоифалари ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади;

2024/2025 ўқув йилигача “Маҳалла лигаси” мусобақаларида ўз иқтидорини намоён этган энг иқтидорли футболчи ёшларни саралаб олиш (селекция) орқали ҳудудий футбол ва спорт мактаблари ҳамда футбол академияларига йўналтириб бориш тизими йўлга қўйилади.

2024 йилдан барча умумий ўрта таълим муассасаларида 8–11-синф ўқувчилари орасидан бир нафар мактаб футбол етакчисини танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 194

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.