currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларФутзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши майдонга тушади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон

calendar

24.04.2024

eye

114

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши майдонга тушади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Таиландда ўтаётган Осиё кубогининг ярим финал йўлланмаси учун Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини 3 ғалаба билан якунлади ва 9 очко жамғарган ҳолда чорак финалга йўл олди. Хосе Венансио Лопес шогирдлари гуруҳ босқичида Австралияни 3:2, Ироқни 4:1 ва Саудия Арабистонини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Вьетнамга қарши баҳс олдидан ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Осиё Кубоги энг қизғин паллага кириб бормоқда. Ҳозирда Осиё жамоалари жуда кучайган ва тенг даражада деб ўйлайман, – деди у. – Гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонганимизга қарамасдан, қийин ўйинлар ўтказдик, бироқ вазиятлардан чиқиб кета олдик. Вьетнамнинг чорак финалга йўл олганиёқ уларнинг яхши жамоа эканини кўрсатади. Ғалаба қозонишимизга ишончим комил, лекин бу босқичда оддий ўйинлар бўлмайди.

Ўзбекистон-Вьетнам ўйини бугун "Bangkok Arena" мажмуасида Тошкент вақти билан соат 19:00 да ўтказилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 024

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 826

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 055

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 514

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.