Ўзбекистон
09.10.2023
653
Фарғона туман ҳокимининг 2019 йил 30 апрелдаги 1550-сонли қарори пала-партишлик билан қабул қилингани боис орадан 4 йил ўтиб мазкур қарор туфайли пайдо бўлган низо судгача етиб келди. Гап шундаки, туман ҳокимининг ушбу қарорига биноан туманнинг “Машъал” маҳалласи ҳудудида жойлашган, туман ҳокимлиги балансида бўлган маъмурий бино-иншоотлар ва ер майдони давлат хусусий шерикчилиги асосида 150 ўринли мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш учун “VODIY DILAM” масъулияти чекланган жамиятига ажратиб берилган. Натижада ана шу объектга нисбатан кадастр ҳужжатлари йиғма жилди тайёрланган. Кейин “VODIY DILAM” МЧЖ раҳбари Н.Исмоилова туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, ташландиқ аҳволда турган собиқ АТС биноси атрофидаги ер майдонини ҳам кадастр ҳужжатига қўшиб берилишини сўраган. Бинобарин, Давлат кадастрлар палатаси Фарғона туман филиали томонидан 3600 метр квадратдн иборат маъмурий бино-иншоотларга кадастр йиғма жилди тайёрланиб, 2019 йил 15 июнда 1730233/R-А199035-сонли кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан кўчирма берилган. Аслида мазкур майдоннинг 528 метр квадрати “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиалига тегишли, 531,8 метр квадрати эса туман захирасидаги ер майдони эди. Лекин алоқачилар туман ҳокимининг юқоридаги қароридан бехабар қолишган. Орадан 2 йил ўтиб — “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2021 йил 7 майдаги 189-сонли буйруғига асосан собиқ АТС биноси “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган. Компания кузатув кенгашининг 2021 йил 8 июндаги 361-сонли йиғилиш баёни қарори билан эса Фарғона вилоятидаги компания мулки ҳисобланган 6 та объект баҳоланган бозор қийматидан кам бўлмаган нархда “E-auksion” электрон савдо тизими орқали сотилишига рухсат берилган. Шундан сўнг 2021 йил июнь ойида “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида “Машъал” маҳалласидаги, тилга олинган АТС биносига нисбатан топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган. Бундан хабар топган Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими шу йилнинг январь ойида рўй берган ҳолат юзасидан Фарғона туман прокуратурасига мурожаат қилган. Аммо туман прокуратураси қайсидир томон фойдаси учун эмас, балки давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб, Фарғона туманлараро маъмурий судига даъво ариза киритган. Даъво аризада туман ҳокимининг 2019 йил 30 апрелдаги 1550-сонли қарори ва Давлат кадастрлар палатаси Фарғона туман филиалининг 2019 йил 15 июндаги 1730233/R-А199035-сонли кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғридаги маълумотлардан кўчирмани ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Суд мажлисида чиндан ҳам туман ҳокимининг юқоридаги қарори Президентимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Мактабгача таълим соҳасида давлат хусусий шерикчилик тўғрисида»ги Низомга зид равишда қабул қилинганлиги аён бўлди. Гап шундаки, Фарғона туман ҳокимлиги 3600 метр квадратдан иборат маъмурий бино-иншоотларни ҳеч қандай ҳуққий асосларсиз “VODIY DILAM” МЧЖ”га бериб юборган. Бинобарин, Фарғона туманлараро маъмурий суди ана шу асосларга таяниб, туман ҳокимининг 2019 йил 30 апрелдаги 1550-сонли қарори ва Давлат кадастрлар палатаси Фарғона туман филиалининг 2019 йил 15 июндаги 1730233/R-А199035-сонли кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғридаги маълумотлардан кўчирмани ҳақиқий эмас деб топди. Элмурод ОРТИҚОВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси
Улашиш:
Бошқалар
Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари
БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.
15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади
Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.