currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларГенератив сунъий интеллект иқтисодиётга йилига қўшимча $2,6 дан $4,4 трлн.гача олиб келиши мумкин

Генератив сунъий интеллект иқтисодиётга йилига қўшимча $2,6 дан $4,4 трлн.гача олиб келиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

03.05.2024

eye

64

Генератив сунъий интеллект иқтисодиётга йилига қўшимча $2,6 дан $4,4 трлн.гача олиб келиши мумкин

McKinsey генератив сунъий интеллектнинг (СИ) вазифаларни автоматлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва телекоммуникация, ОАВ ва технологияларда қўшилган қийматни ошириш бўйича муҳим имкониятлари ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Генератив сунъий интеллектнинг иқтисодий таъсирини ҳисобга олган ҳолда, McKinsey мутахассислари бу глобал иқтисодиётга йилига қўшимча $2,6 дан $4,4 трлн.гача олиб келиши ва СИнинг глобал иқтисодиётга таъсирини 15-40%га ошириши мумкинлигини таъкидламоқда.

ОАВ ва технологиялар соҳасида генератив СИ $380 млрд.дан $690 млрд.гача, хусусан телекоммуникация соҳасида $60 млрд.дан $100 млрд.гача, ОАВда $80-130 млрд.гача ва юқори технологиялар секторида $240 млрд.дан $460 млрд.гача иқтисодий самара бериши кутилмоқда.

McKinsey мутахассислари, шунингдек, келгуси уч йил ичида сунъий интеллект билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай нарса эскирган ёки самарасиз деб ҳисобланишини таъкидламоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 960

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 483

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 016

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 495

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.