currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларГеографик кўрсаткичлар ҳақида қандай маълумотга эгасиз?

Географик кўрсаткичлар ҳақида қандай маълумотга эгасиз?

Life Style

calendar

13.03.2024

eye

130

Географик кўрсаткичлар ҳақида қандай маълумотга эгасиз?

Маълумки, 2022 йил 3 март куни “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. 
 
Қонунга кўра, географик кўрсаткич товарни муайян географик обйект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белгидир. 
 
Шунингдек, Қонун билан қуйидагилар белгиланди: 
 
Aдлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир; 

Географик кўрсаткич муайян географик обйектда жойлашган ва ушбу обектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бир неча юридик ёки жисмоний шахснинг талабномасига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин. 


Талабноманинг расмий экспертизаси талабнома Вазирликка берилган санадан эътиборан 15 кунлик муддатда амалга оширилади. 


Талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин 1 ой ичида ўтказилади. 


Давлат экспертизаси натижалари асосида вазирлик географик кўрсаткични ёки географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини реестрда рўйхатдан ўтказишни патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан 3 иш кунида амалга оширади. 


Қонунга кўра, географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома унинг эгасининг географик кўрсаткичдан гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди. 


Гувоҳнома талабнома берилган санадан еътиборан 10 йил давомида амал қилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 234

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 407

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 126

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 354

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.