#NoComment
14.06.2024
133
Греция ўзининг асосий сайёҳлик жойларидан бири бўлган қадимий Акрополни ва мактабларни ёпиб қўйди. Бутун мамлакат бўйлаб шифокорларни сафарбар қилди, чунки у биринчи жазирама тўлқинига дуч келди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, шимолий Африкадан иссиқ ҳаво ва чанг олиб келаётган жанубий шамоллар туфайли пайшанба куни Ўрта ер денгизи бўйидаги мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Парфенон ибодатхонаси жойлашган дунёдаги энг машҳур археологик ёдгорликлардан бири жойлашган Акропол тепалигига кириш йўли тўсиб қўйилган ва Қизил Хоч ходимлари бу ерга келган одамларга шиша сув тарқатилишган.
Акрополни зиёрат қилишни режалаштирган сайёҳлар бу қарордан норози эканликларини билдириб, Греция расмийлари бу ҳақда олдиндан хабардор қилмаганини айтишган.
Греция ҳукумати соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган давлат хизматчиларига миллий метеорология хизмати иссиқлик тўлқини пасайганини аниқламагунча уйдан ишлашни буюрган циркуляр юборди.
«Бу Грецияда жорий йилги ғайритабиий иссиқликнинг биринчи тўлқинидир. Илгари бундай тўлқинлар ёзнинг ўрталарида содир бўлган ва иссиқлик 15 июнгача ҳеч қачон бўлмаган», дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.