currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларГўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ҳуқуқ

calendar

07.06.2024

eye

1 599

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради. 

1. Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади.

Сўйиладиган ҳайвонлардан олинадиган гўшт ва гўшт маҳсулотларини тегишли шароитлар яратилган бозор, савдо объектлари ва турғун савдо шаҳобчаларида реализация қилишга рухсат берилади.

Гўштни кўчаларда ҳамда савдо объектлари ва савдо шаҳобчалари ичида хона ёки кўча ҳароратида илгакларга илинган ҳолда сотиш, сақлаш қатъиян тақиқланади.

Ҳайвонлар гўштини сотишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

уларнинг сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилган бўлса;

гўшт сотиш учун тегишли барча шароитлар, шу жумладан совутгичли махсус расталар ташкил этилган бўлса;

ветеринария ҳужжатлари мавжуд бўлса;

ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилган бўлса.

2. Парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса уларни сотиш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини реализация қилишга рухсат берилмайди:

сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;

ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

3. Гўшт ёғоч кундаларда майдаланади.

Гўшт совутгичли махсус расталарда (витриналарда) сотилади. Бунда совутгичли витриналарнинг ҳар томонлари зич ёпиладиган бўлиши зарур. Гўштнинг расталарга сиғмаган қисми совутгичли хоналар ёки катта ҳажмдаги совутгичларда сақланиши лозим.

Гўштни майдалаш ва ажратиш махсус ёғоч мосламаларда (кундалар) амалга оширилиши лозим. Кундаларнинг юзаси текис бўлиши, улар мунтазам равишда пичоқ билан тозаланиб турилиши, иссиқ сув билан ювилиши ҳамда иш куни якунлангандан кейин устига катта заррачали туз сепилиши ва дока билан қопланиши лозим.

4. Гўшт сотувчиси бош киймида бўлиши шарт.

Сотувчи тўлиқ бўлган махсус кийим бошда ишлаши ҳамда харидорга гўшт маҳсулоти тўғрисидаги зарурий ва аниқ ахборотни бериши, хусусан қуйидагиларни маълум қилиши шарт:

гўшт ва гўшт маҳсулоти олинган ҳайвоннинг тури, сўйилган санаси;

истеъмолга яроқлилигини тасдиқловчи ветеринария маълумотномаси.

5. Озиқ-овқат маҳсулотларида унга қўшилган масаллиқларга оид маълумот бўлиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотларида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

маҳсулотлари таркибидаги ингрединтлар, қўшимча масаллиқлар;

озиқлик қиймати (калориялилиги, оқсиллар, ёғ, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар мавжудлиги), оғирлиги ва ҳажми;

қўлланиладиган соҳаси (болалар, даволаш-профилактика, озиқ-овқат маҳсулотлари ва парҳез таомлар ва бошқалар учун);

тайёрлаш усуллари ва шартлари (концентратлар ва ярим тайёр маҳсулотлар учун);

мажбурий сертификатланадиган товарлар учун сертификати;

сақлаш шартлари;

тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;

айрим касалликларда истеъмол қилиш мумкинмаслиги.

Товарлар савдо залига ёки сотиладиган бошқа жойга қўйилгунгача ўрамидан очилиши керак. Товарнинг ифлос бўлган қисми тозаланиши керак.

6. Озиқ-овқат маҳсулотлари қуёш нуридан пана жойда сақланиши шарт

Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари қуёш нури ва ёғингарчиликлар тўғридан-тўғри тушадиган ҳолда жойлаштириш тақиқланади.

Тортиб сотиладиган маҳсулотлар қадоқланганда товар ўрамига этикетка ёпиштирилади, унда унинг номи, тайёрловчи корхонанинг ёки тайёрловчи мамлакатнинг номи, бир бирлигининг баҳоси, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, қадоқланган санаси, қадоқловчининг тартиб рақами ёки фамилияси кўрсатилади.

Тортиб сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўралганлиги учун қўшимча ундирилмайди.

7. Бисквит тортлар совитиладиган витринада сотилиши керак

Қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совитиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилади.

8. Фумигация (зараркунандалардан ҳимоя қилиш усули) қилинган мевалар 24 соат сақланади

Мева-сабзавотлар сортларга ажратилиб сотилади. Ҳўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавотлар махсус, қуёш нури тушмайдиган, яхши шамоллатиладиган, совитиладиган жойларда идишда сақланиши керак.

Мевалар бузилишининг олдини олиш учун фумигация қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.

Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.

Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати –8 –10 °C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади.

9. Картошка ва бошқа мева-сабзавотлар харидорга кўриниб туриши керак

Картошка ва мева-сабзавот товарлари сотишга қўйишдан аввал яроқсиз ва ностандартларга ажратиб сараланади, шунингдек уларнинг ифлосланган устки қисми тозаланади.

Янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва сорти кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 145

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


18-ноябр 2024, 05:34
1 871

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 773

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 674

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.