Ўзбекистон
25.06.2024
310
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига «Hamster Kombat» ўйини билан боғлиқ кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Хусусан, ўзбекистонликлар бундай ўйин ҳисоб бирликларини қонуний равишда харид қилишлари ёки сотишлари мумкинми, Ўзбекистонда «Play-to-earn» тамойили бўйича ташкил этилган ўйинлар фаолияти қонунийми, «Hamster Kombat» ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари крипто-актив саналадими ва ҳоказо.
Қуйида энг кўп бериладиган саволларга жавоблар келтирилган.
«Hamster Kombat» – Play-to-earn тоифасидаги ўйинми?
Play-to-earn — ўйин орқали реал пул ёки бошқа қимматли мукофотларни олиш мумкин ўйин тури. «Hamster Kombat» ўйини мазкур тоифадаги ўйинлар қаторига кирмайди, чунки ўйинда тўпланган тангалар (ҳисоб бирликлари) утилитар крипто-активлардан фарқли ўлароқ, таъминланмаган ва реал фойда келтирмайди.
«Hamster Kombat» ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари крипто-актив саналадими?
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра крипто-актив бу – маълумотларнинг тақсимланган реестри (блокчейн) даги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган, қиймати ва эгасига эга мулкий ҳуқуқ.
«Hamster Kombat» ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари юқоридаги таърифга мос келмайди ва блокчейнга эга эмас. Шунга кўра, мазкур бирликлар крипто-актив эмас.
Бироқ, келажакда «Hamster Kombat» даги тангалар блокчейнга ўтиши ва шу билан крипто-активга айланиши мумкинлиги инкор этилмайди.
Кейинчалик, крипто-активни тарқатиш мақсадида у крипто-платформаларда листингдан ўтказилиши мумкин. Бироқ, бундай крипто-активлар акс ҳолларда фойдали функционалликнинг йўқлиги сабабли рўйхатга олинганидан кейин қисқа вақт ичида қадрсизланади.
«Hamster Kombat» ўйинида тўпланган ҳисоб бирликларини улар крипто-платформаларда рўйхатга олинганидан кейин харид қилиш ёки сотиш қонуний бўладими?
«Hamster Kombat» ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари крипто-актив деб тан олинса, уларни фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади. Бунда улар крипто-биржа котировкалаш варағи ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлиши зарур.
«Hamster Kombat» ўйинининг Ўзбекистондаги фаолияти Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳаларга кирадими?
«Hamster Kombat» ўйинининг хисоб бирликлари блокчейнга эга бўлмагунича, уларнинг айланмасини тартибга солиш Агентлик ваколатига кирмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш
Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан белгиланган схемага мувофиқ берилади.
Кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Нуқсонли товар алмаштириб бериладими?
Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига доир камчиликларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.
Йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.