Ўзбекистон
31.08.2023
1 301

Хитой Ўзбекистонга янги темирйўл қатновини йўлга қўйди, дея хабар берди Spot. Қайд этилишича, China Railway Beijing Group компаниясига қарашли юк поезди 29 август куни Хебей провинцияси Чжанжиаку шаҳридан Тошкентга жўнаб кетган. 14 та контейнер платформасидан иборат поездда автомобиль эҳтиёт қисмлари, маиший техника ва тўқимачилик маҳсулотлари олиб кетилган. Поезд йўналиши Қозоғистон билан чегарадаги Хоргос қуруқ порти орқали ўтади. Тахминан 15 кун ичида Ўзбекистон пойтахтига етиб бориши кутилмоқда. Компания янги йўналиш минтақада юк ташишни ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини таъкидламоқда. Чжанжиаку шаҳридаги темирйўл ва автомобиль йўллари туташуви негизида янги мультимодал логистика марказини яратиш режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистон Хитойга газ етказиб беришни қайта бошлади
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони 18 тани ташкил қилади.
Ўзбекистон 3 ой ичида 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотларининг қиймати 775,7 млн АҚШ долларни ташкил қилган.
Ўзбекистон мис маҳсулотлари АҚШ ва Мексикага экспорт қилинмоқда
Йилдан йилга маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда.