Ўзбекистон
06.07.2023
1 234

Куни кеча, 2023 йил 5 июль куни Ланьчжоу станциясидан “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” мультимодаль йўналиш бўйича контейнер блок-поездининг жўнаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, Ланьчжоудан (Хитой) юборилган контейнер блок-поездининг 30 дона 40 футлик контейнерларига автомобиль эҳтиёт қисмлари, мебель, канцелярия буюмлари, машина ва ускуналари жойланган. Умумий маршрутнинг узунлиги 6 500 километрдан ортиқ ва юкнинг умумий оғирлиги 700 тоннадан ошади.
Ташув вақти 16–18 кунни ташкил этиши кутилмоқда. Келтирилишича, ушбу поезд “New Land-Sea Corridor Operation Co., Ltd.”, “JST Logistics Corporation Limited”, “Zhejiang Union of Railway Logistics” va “China Railway Container Transport Co., Ltd.” компаниялари, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Қирғизистон темир йўллари” MK ДK va Афғонистон темир йўл бошқармаси “Afghanistan Railway Authority” томонидан ташкил этилган.
Мультимодаль коридор бўйлаб ташиш Ланьчжоу станциясидан Кашгар станциясигача (Хитой) темир йўл орқали амалга оширилади. Кейин юк автомобиль йўли орқали Ўш темир йўл станциясига (Қирғизистон) етказилади. Ўш станциясидан Хайратон станциясига яна темир йўл орқали етказиб берилади.
Маълумот ўрнида, 2022 йил сентабрь ойида Қашқар (Хитой)дан “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” мультимодаль йўлагини ривожлантириш мақсадида контейнер поездининг илк қатнови йўлга қўйилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.