Ҳуқуқ
28.07.2026
343

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу тармоқлардан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш фуқаролар ва юридик шахсларнинг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 163¹-моддасида оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Мазкур модданинг биринчи қисмига кўра, уй-жойлар, жамоат ва ишлаб чиқариш объектларини ҳамда бошқа бино ва иншоотларни оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, таркибида ифлослантирувчи моддалар миқдори белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган оқова сувларни тармоққа оқизиш, шунингдек оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бундан ташқари, ер ишлари ёки бошқа қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида оқова сув тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаслик ва бунинг натижасида тармоқларга шикаст етказиш ҳам мазкур модда билан жавобгарликка сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима белгиланади.
Модданинг иккинчи қисмида эса янада оғирроқ ҳуқуқбузарлик ва жавобгарлик назарда тутилган. Хусусан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бино ва иншоотларни ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига улаш қонунчилик талабларини бузиш ҳисобланади. Бундай ҳолат содир этилганда мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.
Хулоса қилиб айтганда, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан қонунчилик талабларига мувофиқ фойдаланиш экологик хавфсизликни таъминлаш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда муҳандислик инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини кафолатлашда муҳим ўрин тутади. Шу сабабли мазкур соҳада белгиланган қоидаларга риоя қилиш ҳар бир фуқаро, тадбиркорлик субъекти ва мансабдор шахснинг қонуний мажбурияти ҳисобланади.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.