currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларHudud24.uz’га мурожаат: "Аёллар дафтари"га киритилганларнинг фарзанди учун контракт тўлови тўлаб бериладими?

Hudud24.uz’га мурожаат: "Аёллар дафтари"га киритилганларнинг фарзанди учун контракт тўлови тўлаб бериладими?

Ҳуқуқ

calendar

15.03.2024

eye

209

Hudud24.uz’га мурожаат: "Аёллар дафтари"га киритилганларнинг фарзанди учун контракт тўлови тўлаб бериладими?© Фото: Hudud24.uz

"Аёллар дафтари"да рўйхатда тураман. Фарзандим ОТМда контрактда ўқийди. Контракт пулини тўлаш учун менга ёрдам бериладими?

Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (таълим шаклидан қатъи назар) "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган миқдоргача "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан секторлар раҳбарлари хулосаси асосида бир маротаба тўлов-контракти  тўлаб берилиши мумкин.

Демак, сизнинг фарзандингизга ҳозирги кунда 5 100 000 сўмгача миқдорда тўлов контракти тўлаб берилади. Бу бўйича туман сектор раҳбарига мурожаат қилишингиз керак.

Саволга ҳуқуқшунос Саламат Туремуратов жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 218

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 371

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 123

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.