currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларHudud24.uz’га мурожаат: ишдан бўшамоқчи бўлган ходим иш берувчини қачон огоҳлантириши керак?

Hudud24.uz’га мурожаат: ишдан бўшамоқчи бўлган ходим иш берувчини қачон огоҳлантириши керак?

Ҳуқуқ

calendar

19.03.2024

eye

291

Hudud24.uz’га мурожаат: ишдан бўшамоқчи бўлган ходим иш берувчини қачон огоҳлантириши керак?© Фото: Hudud24.uz

Ишдан бўшамоқчиман. Ариза ёзиб, шу куни кетсам бўладими? Ёки раҳбариятни аввалдан огоҳлантиришим керакми?

Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, ходим ишдан бўшамоқчи бўлганда иш берувчини ўн тўрт календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак.

Ходимдан ариза қабул қилинади, рўйхатга олинди ва иш берувчи билан келишилади. Шундан сўнг, Меҳнат кодексининг 170-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилиш ҳақида стандарт мазмундаги буйруқ тайёрланади.

Иш берувчи Меҳнат кодексининг 171-моддаси қоидаларига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Мабодо ходим ҳужжатларни олиш учун ўша куни келолмаган тақдирда, унга буйруқнинг кўчирма нусхаси почта жўнатмасини топшириш ҳақидаги билдиришнома билан юборилади.

Саволга Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Муслимбек Усмоналиев жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 199

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 330

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 561

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.