Life Style
22.12.2025
58

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 43-моддасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерлари ҳайдаладиган ерларга (суғориладиган ва лалми экин ерлари), кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлар ва бошқа кўп йиллик дов-дарахтлар) эгаллаган ерларга, ташландиқ ерларга, пичанзорларга ва яйловларга бўлинади. Бундан кўришимиз мумкинки яйловлар қишлоқ хўжалиги ерлари таркибига киради.
Мазкур кодекснинг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларидаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, яйлов ерларига ўзбошимчалик билан иморат қуриш ноқонуний ҳисобланади.
Мазкур ҳаракатни содир этган шахс Маъмурий жавобгарлик кодексининг 60-моддасига кўра, жавобгарликка тортилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Педагог ким? Унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?
Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?
Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.