currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликлар“Янги Ўзбекистон” университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўташади

“Янги Ўзбекистон” университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўташади

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

72

“Янги Ўзбекистон” университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўташади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Массачусеттс технология институти MIT J-WEL билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди.

Мулоқот якунида икки томонлама келишув имзоланди. Унга кўра “Янги Ўзбекистон” университети MIT J-WEL нинг Марказий Осиёдаги энг яқин стратегик ҳамкори сифатида эътироф этилди. Эндиликда университет талабалари дунёнинг энг нуфузли олийгоҳида амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.

Бунда талабалар MIT профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган дарсларда иштирок этишлари, илмий тадқиқотлар олиб боришлари, ўз лойиҳаларини янада ривожлантиришлари ва MIT лабораторияларида экспериментлар ўтказишлари мумкин бўлади. Лойиҳанинг яна бир афзаллиги шундаки, талабалар MIT да таҳсил оладиган тенгдошлари билан яқин алоқалар ўрнатиб, доимий тажриба алмашиб боришади.

Умуман, ҳамкорлик муносабатлари таълим сифати ҳамда профессор-ўқитувчилар салоҳиятини янада ошириш, талабалар учун кенг имкониятлар яратиш ва “Янги Ўзбекистон” университетининг халқаро майдондаги обрўйини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 998

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 764

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 031

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 508

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.