currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЯТТлар фирма номига эга бўлиши мумкинми?

ЯТТлар фирма номига эга бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

calendar

16.12.2025

eye

152

ЯТТлар фирма номига эга бўлиши мумкинми?

Қонунчиликка кўра, ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади.

Тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.

 

Фармондан кўзланган асосий мақсад этиб тадбиркорларнинг маъмурий харажатларини 90 миллиард сўмгача қисқартириш, шунингдек, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнларида 15 кунгача вақтини тежаш ҳисобланади.

 2026 йил 1 январдан бошлаб «Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматларни кўрсатиш тартиби жорий этилмоқда:

(а) электрон рақамли имзо калитини бериш;

(б) банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш;

(в) айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;

(г) кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;

(д) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини олиш (солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда гувоҳнома бериладиган солиқ тўловчиларга);

(ж) онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;

(з) юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

Улашиш:

Бошқалар