Ҳуқуқ
18.01.2025
82
ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.
ID-карта Ўзбекистон Республикаси мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир.
ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:
- янги туғилган болага бир ёшгача — икки йил муддатга;
- бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга;
- 16 ёшдан — 10 йил муддатга.
ID-карта қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
ID-карта белгиланган намуна бўйича лотин алифбосида ўзбек тилида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — ID-карта олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг хоҳишига кўра лотин алифбосида қорақалпоқ ёки ўзбек тилларида персоналлаштирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида
Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.