currencies image

11 820,40 UZS

36,95

usd

currencies image

13 684,48 UZS

61,75

eur

currencies image

139,05 UZS

0,27

ru



АсосийЯнгиликларИИВ Академиясида киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика йўналиши курсантларига математика фанини ўқитишнинг амалий аҳамияти ва истиқболлари

ИИВ Академиясида киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика йўналиши курсантларига математика фанини ўқитишнинг амалий аҳамияти ва истиқболлари

Ўзбекистон

calendar

19.08.2026

eye

35

ИИВ Академиясида киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика йўналиши курсантларига математика фанини ўқитишнинг амалий аҳамияти ва истиқболлари

Сўнгги ўн йилликда рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши ички ишлар органлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашга бўлган эҳтиёжни кучайтирди. Шу жараёнда ИИВ Академиясида рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти бўйича кадрлар тайёрлаш йўналиши шаклланиб, математика фанининг ушбу мутахассисликдаги ўрни ҳам босқичма-босқич кучайиб борди. Ҳозирги вақтда Академиянинг Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети таркибида Аниқ фанлар кафедраси фаолият юритиши математика фанини мазкур йўналиш курсантларининг касбий тайёргарлиги билан боғлаш учун ташкилий асос яратган.

Математика фанининг киберхавфсизлик йўналишидаги аҳамияти қабул жараёнидаёқ намоён бўлади. 2025 йилги Академия маълумотларига кўра, “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига номзодларнинг математика, информатика ва ахборот технологиялари бўйича билимлари баҳоланади. Бу математиканинг мазкур йўналиш учун муҳим компетенция эканини кўрсатади.

2025/2026-ўқув йилида қабул жараёнида математика фанидан алоҳида синов ташкил этилиб, унда қарийб 2 минг нафар абитуриент қатнашган. Бу соҳада математик билимларга талаб юқорилигини кўрсатади.

2026 йилга келиб математиканинг ўқув жараёнидаги ўрни янада кучайди. Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети таркибидаги Аниқ фанлар ҳамда бошқа ихтисослашган кафедраларнинг фаолияти математика фанини касбий тайёргарлик билан интегратсияцлаш имконини бермоқда.

Шу сабабли эҳтимоллар назарияси, математик статистика, математик мантиқ, чизиқли алгебра ва математик моделлаштиришни курсантларнинг касбий фаолияти билан боғлаш муҳимдир. Ушбу билимлар рақамли маълумотларни таҳлил қилиш, статистик қонуниятларни аниқлаш ва киберхавфларни баҳолашда амалий аҳамиятга эга.

Умуман олганда, 2016–2026-йилларда киберхавфсизлик йўналишининг ривожланиши билан математиканинг касбий тайёргарликдаги ўрни ҳам кучайиб борди. Унинг рақамли технологиялар билан интеграцияси замонавий мутахассислар тайёрлашнинг муҳим таркибий қисмидир.

2. Киберхавфсизлик йўналиши курсантларига математика фанини ўқитишнинг касбий-амалий аҳамияти

Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика соҳасида фаолият юритувчи мутахассисдан катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш, статистик кўрсаткичларни баҳолаш, эҳтимолий хавфларни аниқлаш ва мантиқий хулосалар чиқариш талаб этилади. Шу сабабли математика фанини касбий тайёргарлик билан уйғунлаштириш курсантларнинг аналитик салоҳиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан биридир. ИИВ Академиясининг Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети таркибида Аниқ фанлар кафедрасининг мавжудлиги математика фанини мазкур йўналиш курсантларининг тайёргарлиги билан боғлаш учун ташкилий асос яратмоқда.

Математика курсантларга рақамли маълумотларни тизимлаштириш, статистик қонуниятларни аниқлаш, эҳтимолий хавфларни баҳолаш ва мураккаб жараёнларни моделлаштириш учун зарур назарий ва амалий кўникмаларни беради. Эҳтимоллар назарияси орқали турли киберҳодисаларнинг юз бериш эҳтимоли ва хавф даражасини баҳолаш, математик статистика ёрдамида маълумотларнинг динамикаси ва такрорланиш қонуниятларини аниқлаш, чизиқли алгебра ва математик моделлаштириш орқали эса бир нечта омиллар ўртасидаги боғланишларни ифодалаш мумкин.

Математиканинг мазкур йўналишдаги амалий аҳамияти 2026 йил 14 апрелда Академияда ўтказилган давра суҳбатида ҳам намоён бўлди. Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти бўйича таълим олаётган курсантлар иштирокидаги тадбирда эҳтимоллар назарияси, математик статистика, илмий-статистик ёндашув ва рақамли таҳлилнинг кибержиноятчиликка қарши курашишдаги ўрни муҳокама қилинди. Бу математиканинг касбий тайёргарлик билан бевосита боғланаётганини кўрсатади.

Математика фанини ўқитиш курсантларда, аввало, мантиқий, аналитик ва танқидий фикрлашни шакллантиради. Мураккаб масалаларни босқичма-босқич ечиш жараёнида курсант маълумотларни ажратиш, сабаб ва натижаларни таққослаш, ҳисоб-китобларни текшириш ҳамда далилларга асосланган хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиради. Бу компетенциялар рақамли маълумотлар билан ишлашда ҳам муҳим ҳисобланади.

Мазкур жараёнда Академия раҳбари, полковник Р.А.Хатамов раҳбарлигида таълимнинг амалий йўналтирилиши ва курсантларнинг замонавий касбий компетенцияларини шакллантиришга қаратилган ёндашувларни изчил ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Бунда математика фанини рақамли технологиялар билан боғлаш курсантларнинг назарий билимларини амалий таҳлил кўникмаларига айлантиришга хизмат қилади.

Натижада математика киберхавфсизлик йўналиши курсанти учун фақат умумий назарий фан эмас, балки рақамли маълумотларни таҳлил қилиш, хавфларни миқдорий баҳолаш, статистик қонуниятларни аниқлаш ва касбий фаолиятда асосланган қарорлар қабул қилишга ёрдам берувчи амалий восита сифатида намоён бўлади. Бу ёндашув келажак мутахассисларининг рақамли муҳитдаги мураккаб вазиятларни тизимли ва илмий асосда таҳлил қилиш салоҳиятини оширади.

3. Киберхавфсизлик йўналишида математика фанини ўқитишни такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари

Киберхавфсизлик соҳасининг жадал ривожланиши математика фанини ўқитиш мазмунини замонавий касбий талаблар асосида мунтазам такомиллаштириб боришни тақозо этади. Шу сабабли ИИВ Академиясида киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика йўналишида математика фанини ўқитишда назарий билимларни амалий вазифалар билан янада яқинлаштириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Биринчи навбатда, математика фанининг ўқув дастурини киберхавфсизлик йўналишининг касбий эҳтиёжларига мослаштириш мақсадга мувофиқ. Бунда алгебра ва анализ мавзулари билан бир қаторда эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, математик мантиқ, математик моделлаштириш ва малумотларни таҳлил қилишга оид мавзуларнинг амалий мазмунини кучайтириш лозим.

Иккинчидан, машғулотларда реал киберҳодисаларга яқин математик масалалар ва амалий кейслардан фойдаланишни кенгайтириш зарур. Масалан, киберҳодисаларнинг такрорланиш эҳтимолини аниқлаш, статистик маълумотларни таққослаш, хавф даражасини баҳолаш, вақт ва ҳудудлар бўйича маълумотлар динамикасини таҳлил қилиш каби топшириқлар курсантларнинг математик билимларини касбий фаолият билан боғлашга ёрдам беради.

Учинчидан, математика фанини ўқитишда рақамли таълим воситалари ва замонавий дастурий имкониятлардан фойдаланишни кенгайтириш муҳим. Электрон топшириқлар, интерактив моделлар, статистик ҳисоблаш воситалари ва компьютер дастурлари ёрдамида курсантларнинг мустақил ишлаши ва амалий кўникмаларини ривожлантириш мумкин.

Тўртинчидан, Аниқ фанлар кафедраси профессор-ўқитувчиларининг касбий ва методик салоҳиятини оширишга эътибор қаратиш зарур. Киберхавфсизлик билан боғлиқ янги технологиялар, математик-статистик таҳлил усуллари ва замонавий таълим методлари бўйича малака ошириш курслари ҳамда илмий-услубий семинарларни мунтазам ташкил этиш ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилади.

Бешинчидан, математика фанининг илмий-тадқиқот йўналишини кучайтириш лозим. Курсантларни киберхавфсизликка оид статистик маълумотларни математик таҳлил қилиш, кичик тадқиқотлар олиб бориш, модельлар яратиш ва натижаларни илмий асослашга жалб этиш уларнинг таҳлилий ҳамда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиради.

Шунингдек, Академия раҳбарияти, жумладан, полковник Р.А. Хатамов раҳбарлигида математика фанининг мазмунини замонавий киберхавфсизлик вазифалари билан уйғунлаштириш, ўқув-методик базани бойитиш ва амалий йўналтирилган машғулотларни кенгайтириш келгусида ушбу йўналишда тайёрланаётган мутахассисларнинг касбий компетенцияларини янада оширишга хизмат қилади.

Умуман, математика фанини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари ўқув дастурини янгилаш, амалий масалалар улушини ошириш, рақамли воситалардан фойдаланиш, профессор-ўқитувчилар салоҳиятини ривожлантириш ва илмий-тадқиқот фаолиятини кучайтиришдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ. Мазкур чоралар математика фанини киберхавфсизлик йўналишидаги курсантлар учун янада амалий, тушьунарли ва касбий жиҳатдан фойдали фан сифатида шакллантириш имконини беради.

Хулоса

2016–2026-йилларда ИИВ Академиясида киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика йўналишида кадрлар тайёрлаш мазмуни замонавий талабларга мос равишда такомиллашиб борди. Бу жараёнда математика фанини касбий йўналишга мослаштириш, ўқув-методик базани ривожлантириш ва курсантларнинг аналитик тайёргарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Математика фанини ўқитиш орқали курсантларда мантиқий ва аналитик фикрлаш, статистик маълумотларни қайта ишлаш, эҳтимолий хавфларни баҳолаш, математик моделлаштириш ва асосланган хулоса чиқариш кўникмалари шаклланади. Айниқса, эҳтимоллар назарияси, математик статистика, математик мантиқ, чизиқли алгебра ва моделлаштириш элементлари рақамли маълумотлар билан ишлаш компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети таркибидаги Аниқ фанлар кафедраси математика фанини касбий тайёргарлик билан уйғунлаштириш учун муҳим ташкилий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Келгусида математика фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш учун ўқув дастурларини янгилаш, амалий математик масалалар ва кейсларни кўпайтириш, рақамли таълим воситаларидан фойдаланиш ҳамда курсантларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини кучайтириш мақсадга мувофиқ.

Умуман олганда, математика фанини киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика билан интеграциялаш замонавий рақамли таҳдидларни таҳлил қила оладиган, киберхавфларни баҳолайдиган ва маълумотларга асосланган қарорлар қабул қиладиган мутахассисларни тайёрлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

 

Фируза Курбонова,
ИИВ Академияси Аниқ фанлар кафедраси доценти (Phd)

Улашиш: