currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларИкки йўлакли тизим: яшил ва қизил йўлакларнинг бир-биридан фарқи нимада?

Икки йўлакли тизим: яшил ва қизил йўлакларнинг бир-биридан фарқи нимада?

Ҳуқуқ

calendar

23.09.2024

eye

74

Икки йўлакли тизим: яшил ва қизил йўлакларнинг бир-биридан фарқи нимада?

2017 йилнинг 11 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 814-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатимиз божхона тизимида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилган.

Икки йўлакли тизимдан барча жисмоний шахслар фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. “Яшил” ва “қизил” йўлакларнинг бир-биридан фарқи олиб ўтилаётган товарларни декларациялаш туридадир. Яъни, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётган йўловчи товар ва валюта бойликларини оғзаки декларациялайди, “қизил” йўлак орқали ҳаракатланаётган йўловчи эса товар ва валюта бойликларини ёзма декларациялайди.

Бугунги кунда мазкур икки йўлакли тизим фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитлари жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштиришга хизмат қилмоқда. Божхона назоратининг самарали усулларини қўллаш, шунингдек, туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида юқоридаги қарор билан “Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Мазкур низом билан бир қатор тартиблар белгиланган. Жумладан, икки йўлакли тизим:

Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб келиш йўналишида;

халқаро темир йўл қатновлари бошланиш ёки сўнгги нуқтасида божхона назорати амалга ошириладиган темир йўл вокзалларида;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракатининг интенсивлиги юқори бўлган (бир йил давомида ўртача бир суткада икки минг нафар ёки ундан ортиқ фуқаролар ҳаракатланганда) ва инфратузилмаси икки йўлакли тизим жорий этиш талабларига жавоб берадиган автомобиль ўтказиш пунктларида жорий этилиши;

- масофавий божхона назорати тизими Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида татбиқ этилиши белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш талаблари ва тартибини, шунингдек божхона чегараси орқали ўтадиган жисмоний шахснинг божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида “яшил” ёки “қизил” йўлакни танлаш қоидаларини белгилайди.

“Яшил” йўлак

Бунда “Яшил” йўлакда товарлар қуйидаги товарлардан ташқари оғзаки декларациялаштирилади:

олиб кириш ёки олиб чиқиш қонунчиликка мувофиқ тақиқланган ёки чекланган товарлар;

қиймати ва (ёки) миқдори республикага жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ва республикадан жисмоний шахс томонидан қонунчиликда белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ошиб кетган товарлар;

ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормалари.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар қўл юки ва кузатиб бориладиган багажда олиб ўтадиган товарлар унга ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан декларациялаштирилади.

Жисмоний шахснинг “яшил” йўлакдан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларациялаштириладиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади.

Бунда жисмоний шахслар божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этилмайди.

Жисмоний шахс “яшил” йўлак бўйича божхона чегараси орқали олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган ёхуд қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан, шунингдек ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормасидан ортадиган товарларни олиб ўтаётгани гумон қилинганда ёхуд бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, божхона органининг мансабдор шахси бундай шахсга нисбатан божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назорати шаклини қўллаш ҳуқуқига эга.

“Яшил” йўлак орқали ўтадиган ёки жўнаб кетадиган шахсда олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан, шунингдек ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормасидан ортадиган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

“Қизил” йўлак

“Қизил” йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахслар белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдиради.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар қўл юки ва кузатиб бориладиган багажда олиб ўтадиган товарлар унга ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан декларациялаштирилади.

Божхона органлари “қизил” йўлакда божхона назорати шаклларини қўллашда танлаш принципига асосланади ва божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назорати шакллари билан чекланади. Божхона назорати шаклини танлаш божхона органи мансабдор шахси томонидан белгиланади.

“Қизил” йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, ёзма равишда декларациялаштириши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб киришнинг чекланган нормаларидан ёки божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни республикадан олиб чиқиб кетишнинг чекланган нормаларидан ошадиган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қонунчиликда белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.

Агар сиз ушбу қоидалардан хабардор бўлмасангиз, ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Чунки, божхона ўтказиш пунктларидаги икки йўлакли тизим олдида жисмоний шахсларга божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни онгли равишда танлаш имконини берадиган ахборот ҳудудлари ташкил этилган.

Унда божхона қонунчилиги ва асосий қоидалар, икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби ҳақида қисқача маълумотномалар, шунингдек божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантиришлар жойлаштирилган бўлади.

Шоҳруҳ БАБАБЕКОВ,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 360

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 567

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 664

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 389

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.