Ўзбекистон
11.10.2023
1 368

Андижон ва Қорақалпоғистон Республикасида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди. Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрихон туманида яшовчи, 1980 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, кадастр тизимидаги танишлари орқали 8 сотих нотурар ер майдонини турар жой тоифасига ўзгартириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари бошқа бир фермер хўжалик балансида бўлган 50 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, уни харидорга 117,500 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қўнғирот туманида яшовчи, 1959 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, давлат захирасида бўлган 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 85 млн. сўм олган вақтида ушланди. Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.