Ўзбекистон
21.10.2023
1 484

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро Д.Х. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини айтиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ф.М. фуқаро Ж.К.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида 10 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Иккита ҳудудда жами салкам $ 5 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди
Фирибгарлардан бири нодавлат ОТМ, бошқа бири эса ЎзДЖТСУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Тошкентда АҚШга ишга юбораман деб 3 кишини $ 46 мингга чув туширган шахс ушланди
Фирибгар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали АҚШга ишга юборишини айтган.
Сурхондарёда фуқарони $12 минг эвазига Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Қўлга олинган шахс аввал ҳам ишга юбориш эвазига 2 кишидан 4 800 АҚШ доллари ва 88 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Тошкентда 65 нафар фуқаронинг номига қарийб 1 млрд сўм миқроқарз олган фирибгарлар ушланди
МЧЖ раҳбари ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига миқроқарз олишган.