Ўзбекистон
06.09.2023
1 062

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Самарқанд шаҳрида 7—8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция юзасидан оммавий ахборот воситаларига маълумот берди. “Мазкур конференциядаги асосий масала бу – озиқ-овқат хавфсизлиги. Бу бутун дунё олдида турган глобал масалалардан биридир. Бугунги геосиёсий вазият, иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг камайиб бориши, ерларнинг шўрланиши каби масалалар нафақат биз балки бутун дунёда долзарблашиб бормоқда. Ушбу масалаларни ҳамжамият билан муҳокама қилиш, хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва бу орқали олдимизда турган муаммоларга ечим топиш, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш конференциянинг асосий мақсади. Шунингдек, диққат марказида бўладиган масалалардан ян бири бу – “ноль очлик”. Бу борада озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш, маҳсулот етиштириш ва уни истеъмол қилишни рационал, яъни тўғри йўлга қўйиш, яшил (экспресс) коридорлар ва логистика соҳаларини яхшилаш масалага ечим топишнинг асосий омиллари бўлиб хизмат қилади” Маълумот учун, халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг 32 та мамлакатидан 2 минг 330 нафар хорижий эксперт анжуман доирасида глобал ўзгаришлар борасидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Конференциядан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларини ишлаб чиқиш, тўғридан тўғри ўзаро етказиб беришнинг келишилган схемаларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг барча соҳалари ўрин олган.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Таълим муассасаларида айрим маҳсулотлар истеъмоли камайтирилади
Таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади.
Ўзбекистонда ғалла етиштириш бўйича Исроил технологиялари жорий қилинади
Икки мамлакат сувдан тежаб фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни татбиқ этиш борасида сувдан тежаб фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни татбиқ этиш борасида ўзаро тажриба алмашади.
Агроозиқ-овқат инвестиция форумида 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди
Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилди.
Ўзбекча трансформер: Фермерлар учун тўлиқ сунъий интеллект билан таъминланган электротрактор яратилмоқда (фото)
Самарқанддаги озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган конференция доирасида ташкил этилган кўргазмада қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар асосида яратилган “Heta” электротрактори намойиш этилди. Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалигида мини боғдорчилик, кичик фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларига ҳам нарх ҳам фойда жиҳатидан анча асқатади.