Ҳуқуқ
20.12.2024
39
Рўйхатда тирик донор учун трансплантация объектлари буйрак, жигар ва жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмигининг ўзак ҳужайралари трансплантациясига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар назарда тутилган касалликлар бор.
Бунга ОИВ/ОИТС, наркомания, токсикомания, алкоголизм, морбид семизлик, артериал гипертензия II-III даражаси, сурункали буйрак касаллиги II-III-IV-V босқичи, қандли диабет, икки томонлама сийдик тош касаллиги, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.
Шунингдек, инсон мурдаси учун трансплантация объектлари буйрак, жигар ва жигар бўлаги, томирлар (йирик томирлар қисмлари) ва кўз шох пардаси ҳамда унинг қисмлари трансплантациясига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар белгиланган.
Булар сирасига ОИВ/ОИТС, туберкулёз, сепсис, замбуруғли касалликлар, TORCH инфекцияси ((IgM позитив), ўта хавфли инфекцион касалликлар, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?
Ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинган барча даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди.