Тармоқда нима гап?
02.12.2025
160

Инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади.
Инвестиция воситачиси фаолиятини амалга оширишнинг умумий талаблари қандай?
Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишда:
мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш, ўтказиш борасидаги топшириқларини виждонан ҳамда уларнинг келиб тушиши тартибида бажариши;
мижозларга шартнома тузиш ва ижро этиш билан боғлиқ барча керакли маълумотларни етказишга, тузилган битимлар ва қилинган операциялар бўйича мижозларга ҳисобот бериши;
манфаатлар тўқнашувида, шу жумладан дилерлик операцияларини қўшиб олиб бориш билан боғлиқ бўлган ҳолатларда, мижозга низо келиб чиқиши ҳақида дарҳол хабардор қилиш ва уни мижоз фойдасига ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриши;
инвестиция воситачиси томонидан тегишли топшириқ олингунига қадар мижоз хабардор қилинмаган инвестиция воситачиси ва унинг мижози ўртасида манфаатлар тўқнашуви натижасида юзага келган зарарни ўрнини қоплаши;
мижозлар топшириғи асосидаги битимларни инвестиция воситачисининг ўз дилерлик операцияларига нисбатан устивор равишда амалга ошириши;
мижозни қимматли қоғозларга доир битимлар ва топшириқларни билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳақида хабардор қилиши;
мижозларга қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг қоидаларига мувофиқ, қимматли қоғозларни мустақил равишда сотиб олиш ва сотиш имконини бериши, бунда битимларнинг оқибатлари учун инвестиция таваккалчиликлари бўйича жавобгарлик мижозларнинг ўзларига юкланади;
қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан операцияларда, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари қоидаларига риоя қилиши талаб этилади.
Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси қандай ҳаракатларни бажариши тақиқланади?
а) тегишли лицензиясиз қимматли қоғозларга доир битимларни тузиши;
б) мижозлар билан уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини чекловчи шартномалар тузиши;
в) тақиқланган битимлар ёки қонун талабларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган битимларда иштирок этиши;
г) инвестиция воситачига тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўлагунига қадар уларга доир битимлар тузиши, бунда неттингдан фойдаланиш мустасно;
д) мижозларга қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан даромадни кафолатлаши;
е) мижозларнинг қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиши, агар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу қимматли қоғозларни эмиссиясини тўхтатган бўлса;
ж) қимматли қоғозлар бозорида тегишли профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган қимматли қоғозлар бозори иштрокчиларининг профессионал хизматларидан фойдаланган ҳолда қимматли қоғозлар билан битимлар тузиши (қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланувчи тижорат банклари ва суғурталовчи компанияларнинг профессионал хизматларидан фойдаланиш ҳолатларидан ташқари);
з) мижозларнинг қимматли қоғозлар ва инвестиция воситачининг банк ҳисоб-варақасидаги маблағларидан мижоз топшириғисиз ишлатиш, бунда шартномада махсус қайд этилган ҳоллар мустасно;
и) қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиши, маҳфий ва инсайдер ахборотдан фойдаланиши;
к) қимматли қоғозлар ва уларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этиш орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаши тақиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.